Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Саида Мирзиёева Қатар ва Марокаш маликалари биргаликда мода маросимининг тақдирлашида қатнашди
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қатар ва Марокаш маликалари билан «Fashion Trust Arabia» мукофотларини топшириш маросимида иштирок этди. У бу ҳақда ўзининг Telegramдаги саҳифасида хабар берди.
«Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Соний ҳазрати олияларининг таклифига биноан Марокашда «Fashion Trust Arabia» мукофотларини топшириш маросимида иштирок этдим. Яқин Шарқдаги ёш дизайнерларни қўллаб-қувватлашга қаратилган ушбу нуфузли тадбир креатив индустрия халқаро майдонда ўз мавқеини мустаҳкамлашда давом этаётганининг ёрқин намунаси бўлди», деган Мирзиёева.
Маросимда қатнашиш мода соҳасининг етакчи вакиллари билан учрашиш ва энг иқтидорли дизайнерларга мукофотлар топширилишининг гувоҳи бўлиш имконини берди.
Марокаш маликаси Лалла Ҳаснага меҳмондўстлиги учун, Шайх Ол-Маясса бинт Ҳамад бин Халифа Ол Сонийга эса унутилмас таассуротларга бой ушбу кунларни баҳам кўргани учун самимий миннатдорлигимни билдираман.