Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ҳизбуллоҳнинг янги бош котиби Исроил устидан ғалаба қозонишга ваъда берди
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракатининг янги бош котиби Наим Қосим ташкилот тарафдорларига, барча қурбонликларга қарамай, Исроил устидан ғалаба қозонишини ваъда қилди. У бу ҳақда “Al Mayadeen” телеканали орқали кўрсатилган сайловдан кейинги биринчи нутқида айтиб ўтган.

«Олдинда кўплаб қурбонлар бор, аммо ишончимиз комилки, ғалаба бизнинг иттифоқчимиз бўлади», дея таъкидлаган Қосим.
Янги бош котиб, шунингдек, ташкилотнинг марҳум раҳбари Ҳасан Насруллоҳнинг ишларини давом эттиришга ваъда берган.
«Менинг иш дастурим йўлбошимиз Ҳасан Насруллоҳнинг барча соҳаларда – сиёсат, жиҳод, ижтимоий соҳа, маданият бўйича дастурининг давоми бўлади», дея урғулаган янги бош котиб.
«Биз Ғазо секторидаги Фаластин озодлик курашчиларининг қаршиликларини қўллаб-қувватлашни тўхтатмаймиз ва олдиндан ишлаб чиқилган режага мувофиқ Исроил билан ҳарбий тўқнашувни давом эттирамиз», деган сиёсатчиси.
Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби Исроилни АҚШ билан Яқин Шарқни қайта тақсимлаш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш мақсадида Ливанга ҳужумни олдиндан режалаштирганликда айблади.
«Исроил 2023 йил 7 октабрда Ғазо секторига бостириб киришидан олдин ҳам Ливанга ҳужум уюштиришни режалаштирган. Нетаняху ҳукумати у ерда аҳоли пунктлари қуриш учун мамлакатимизнинг жанубий ҳудудларини эгаллаб олмоқчи», деган Наим Қосим.
Аввалроқ, АҚШ президенти Жо Байден Ливандаги урушни тўхтатиш учун икки нафар ёрдамчисини Исроилга юборгани тўғрисида хабар берган эдик.
Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрда Ғазо секторидан Исроил ҳудудига Фаластиннинг Хамас ҳаракатининг қуролли тарафдорлари кириб келиши, чегарадаги аҳоли пунктлари фуқароларининг ўлдирилиши ва 240 дан ортиқ кишининг гаровга олиниши билан бирга Яқин Шарқдаги вазият кескин ёмонлашди.
Бунга жавобан Исроил Ҳамаснинг ҳарбий-сиёсий тузилмасини йўқ қилиш ва ўғирлаб кетилганларнинг ҳаммасини озод қилиш мақсадида анклавда ҳарбий операция бошлади. Ғазо секторидаги жанглар шу кунгача давом этмоқда.



