Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Бу сайлов эҳтимол, сиз берган энг муҳим овоздир» – Камала Харрис
Кеча, 29 октябрь куни АҚШ президентлигига номзод Камала Харрис Вашингтонда ўзининг сайловолди ташвиқотини тугатди. У Доналд Трамп 2021 йил январдаги Капитолий тартибсизликлар олдидан нутқ сўзлаган жойда нутқ сўзлади. Бу ҳақда BBС хабар берди.
«Биз Доналд Трампнинг кимлигини биламиз. Бу деярли тўрт йил олдин айнан шу жойда турган ва эркин ва адолатли сайловларда ифодаланган халқ иродасини ағдариш учун Қўшма Штатлар Капитолийсига қуролли тўдани юборган одам», деган Камола Ҳаррис.
Демократ номзод америкаликлар ҳаётини яхшилаш учун ақлли ечимлар топишга ваъда берган.
«Мен сизнинг ҳаётингизни яхшилаш учун умумий асос ва ақлли эчимларни излашга ваъда бераман. Мен сиёсий очколар олишга ҳаракат қилмаяпман. Мен тараққиётга интиламан», деган президентликка номзод.
«Бу сайлов эҳтимол, сиз берган энг муҳим овоздир«, деди Харрис. У, шунингдек, сайловчиларни сиёсатдаги »драма ва можаролар саҳифасини очишга» чақирди.
Яшаш нархининг ошиши ҳақида гапирар экан ўсиб бораётган харажатларни камайтириш ҳақида гапирган.
«Мен буни тушунаман. Бизнинг асосий мақсадимиз пандемиядан олдин ўсиб бораётган ва ҳали ҳам жуда юқори бўлган харажатларни камайтиришдир» дедиган вице-президент.
Аборт бўйича у одамларда ўз таналари ҳақида қарор қабул қилиш учун асосий эркинлик борлигини айтган ва аборт ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ваъда қилган.