Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Шайх Наим Қосим Ҳизбуллоҳнинг янги раҳбари бўлди
Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати бош котиби ўринбосари Шайх Наим Қосим ташкилотнинг янги раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда ТАСС ёзмоқда.
Ҳаракат баёнотида Қосимни тайинлаш қарорини Ҳизбуллоҳнинг асосий бошқарув органи Шўро кенгаши қабул қилгани қайд этилган.
23 сентябрь куни Исроил Ливанда «Шимолнинг ўқлари» номли «олдиндан ҳужум операцияси» бошланганини эълон қилди. 28 сентябрь куни Исроил ўзининг ҳаво ҳужуми билан Ҳизбуллоҳ етакчиси Ҳасан Насруллоҳни ўлдиргани маълум бўлган.
Исроил томони Насруллоҳ Ҳизбуллоҳ етакчиси сифатидаги 32 йил давомида исроиллик тинч аҳоли ва аскарларнинг ўлими, шунингдек, Исроилга қарши минглаб террорчилик ҳужумларини режалаштириш ва амалга ошириш учун масъул эканини иддао қилинади.
Таъкидланишича, Насруллоҳ ташкилотдаги стратегик-тизимли қарорларни, баъзан эса тактик қарорларни маъқуллаган асосий қарор қабул қилувчи ва ягона шахс бўлган.