Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
"Теҳрон Исроилнинг ҳужумига жавоб қайтарса, хато бўлади", – Камала Ҳаррис
Америка Қўшма Штатлари вице-президенти ва президентликка номзод Камала Ҳаррис Эрон Исроилнинг ҳужумига жавоб қайтарса, хато бўлиши айтди.
ИРНА хабарига кўра, Ҳаррис шанба куни "CBS Evening News" бошловчиси томонидан берилган саволга жавобан, Эронга мурожаат қилди.
Демократик партиядан президентликка номзод Эроннинг Исроилнинг яқиндаги ҳужумига жавоби хато бўлишига ишонишини айтган.
"Биз ҳар доимгидек Исроилни ҳимоя қилишга тайёрмиз. Биз буни яна қиламиз. Лекин энг муҳими минтақадаги вазиятни юмшатишдир. Ва биз дипломатик ва бошқа каналлар орқали минтақада кескинликни пасайтириш учун ишлаяпмиз", деган Ҳаррис
Шунингдек, вице-президент АҚШ Яқин Шарқдаги тарангликни пасайтириш тарафдори эканини айтиб, минтақа етакчилари Исроилнинг жавобидан кейин кескинлик кучайишига оид консенсусга эга эканлигини таъкидлаган.
Вашингтоннинг Эронга қарши риторикасини такрорлаб, у Эрон минтақага таҳдид қилишни бас қилиши кераклигини билдирган.
Жорий йилнинг 26 октябрь куни Исроил Эронга бир қатор зарбалар берди. Уларнинг аксарияти Ислом Республикаси ҳаво мудофаа тизимлари томонидан Теҳрон, Хузистон ва Илом вилоятларидаги ҳарбий иншоотлар устида тутиб олинган.
АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Ҳаррис 26 октябрь куни миллий хавфсизлик бўйича йиғилиш ўтказиб, улар Ғарбий Осиёдаги ҳужумлардан кейин содир бўлган сўнгги воқеалар ҳақида маълумот олишган.
Қўшма Штатлар Исроилнинг асосий қўллаб-қувватловчиси бўлиб, 1948 йилда босиб олинган Фаластинда тузум яратилганидан бери уни молиялаштириб, қуроллантирмоқда.