Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Ҳамас ва Исроил икки кунлик оташкесим жорий қилиши мумкин
Кеча, 27 октябрь куни Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий Исроил ва Ҳамас ўртасида икки кунлик оташкесим жорий қилиш борасида ўзининг таклифини билдирган.
Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг таклифига кўра, икки кун ўқ отиш тўхтаса, гаровга олинган 4 нафар исроиллик ўрнига фаластинлик тутқунларни алмаштириш мумкин.
Қайд этилишича, Ҳамас Исроил билан келишувга тайёр.
"Агар Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху музокараларда олиб борилган нарсани бажаришга ваъда берса", дейилган баёнотда.
"Тhe Times of Israel" нашрининг аниқлик киритишича, Ҳамаснинг юқори мартабали вакили Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар қайта бошланган бир пайтда ҳаракат Исроил билан келишувга очиқ эканини айтган.
Хабарга кўра, Қатардаги Ҳамас сиёсий бюроси аъзоси Ҳусам Бадран Шеҳаб келишувга эришиш мумкинлигини тасдиқлаган.
"Бизнинг талабларимиз аниқ. Агар (Исроил Бош вазири Бенямин) Нетаняху музокара қилинган нарсани бажаришга ваъда берса, келишувга эришишимиз мумкин", деган Бадран.
Бадраннинг сўзлари Мисрнинг Ғазода тўрт нафар исроиллик гаровга олинганларни бир неча фаластинлик маҳбусларга алмашиш учун икки кунлик оташкесим ҳақидаги таклифига муносабатми ёки йўқми ҳозирча ноаниқ.
"Al Arabia" хабар беришича, Ҳамас Миср таклифини қабул қилишга тайёр, агар Исроил буни потенциал кенг қамровли келишувнинг бир қисми деб ҳисобласа.
Ҳамас манбаларининг "Asharq News" телеканалига айтишича, гуруҳ алоҳида келишувлар ўрнига кенг қамровли келишув битимига эришишни афзал кўради.