Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Афғонистонда «Саланг» туннели портлади. ТИВ «Толибон»га хат юборди
Саланг туннелидаги ёнилғи юк машинаси 1982 йил 11 январда портлаб кетган эди.
“Толибон” Саланг туннелида 31 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда Толибон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Шарафат Замон Амар-Хел маълум қилди ва қурбонлар сони ҳануз ортиб бораётганидан огоҳлантирди.
Этилаатроз томонидан ҳозирча қайд этилган ўлимларнинг максимал сони 63 кишини кўрсатмоқда. Sputnik’га кўра, воқеа жойига Соғлиқни сақлаш вазири Қаландар Ибад етиб келган.
Маълум бўлишича, 17 декабрь куни кечқурун ёқилғи ташувчи автомобиль ёниб кетганидан сўнг, ёнғин кўмир ташувчи иккита та юк машинасинигн бакига ўтган, бунинг натижасида тунелда катта портлаш содир бўлган. Портлаш оқибатида туннелнинг бир қисми қуллаб тушган.
8am нашрига интервью берган эркакнинг айтишича, у портлашдан кейин йўл қидириб машинадан тушган ва қайтиб келганида, унинг хотини ва 2 фарзанди машинада тириклайин ёниб кетган.
Эслатиб ўтамиз, Саланг туннелидаги ёнилғи юк машинаси 1982 йил 11 январда портлаб кетган, ўшанда 64 совет аскари ва 112 афғон ҳалок бўлган.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти Афғонистоннинг «Саланг» туннелида ёқилғи ташувчи автомашинанинг портлаши оқибатида кўплаб қурбонлар бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.