Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Республика онкология маркази ва унинг филиаллари сотилмайди — Давактив
Жамоатчилик фикридан келиб чиқиб аукционга қўйилган биноларнинг сотиш жараёни тўхтатилган.
Хабарингиз бор, Республика ихтисослашган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (Лот 3707620, бошланғич баҳоси 281,7 млрд.сўм), унинг Тошкент вилоят (Лот 3707622, бошланғич баҳоси 92,1 млрд.сўм) ва Тошкент шаҳар филиаллари (Лот 3707621, бошланғич баҳоси 160,5 млрд.сўм) бино-иншоотлари янги Онкология марказининг бирлашган комплексини қуриш харажатларини қоплаш учун “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали электрон-онлайн аукционга қўйилган эди.
Давлат активларини бошқариш агентлигининг хабар беришича, бугунги кунда, мазкур объектларнинг сотилиши ҳисобига янги замонавий Онкология маркази қурилишини амалга ошириш бўйича жамоатчилик фикридан келиб чиққан ҳолда, тегишли топшириққа асосан, Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилояти филиалларини аукцион орқали сотиш жараёни тўхтатилди ва савдодан олиб ташланди.