Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Си Цзинпин Эроннинг BRICS'га аъзо бўлганини олқишлади
Хитой Эроннинг BRICS'даги фаолияти тўлиқ иштирокини олқишлайди ва адолатли дунё тартибини ўрнатишга биргаликда ҳисса қўшишга тайёр. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзинпин баёнот берди.
“Мен Эроннинг BRICS'га аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида илк бор расмий аъзо сифатида иштирок этишини олқишлайман. ХХР глобал жанубнинг таъсирини ва овозини янада кучайтириш ва халқаро тартибни янада адолатли ва оқилона йўналишда ривожлантиришга ёрдам бериш учун BRICS платформаси ва бошқа кўп томонлама тузилмаларда ҳамкорликни кучайтиришга тайёр", деган Хитой етакчиси.
Си Цзинпин таъкидлашича, Эрон Хитойнинг яхши дўсти ва ҳамкори, минтақада ва халқаро майдонда муҳим рол ўйнайди.
“Дунёдаги динамик давр ўзгаришлари фонида Хитой-Эрон муносабатларининг стратегик аҳамияти тобора ортиб бормоқда”, деган Си.
Хитой раҳбарининг сўзларига кўра, Пекин дунёдаги вазиятдан қатъи назар, Теҳрон билан дўстлик ва ҳамкорликни доимий равишда мустаҳкамлайди. У Хитой Эронни миллий суверенитет, хавфсизлик ва миллий қадр-қимматни қўллаб-қувватлашини эслатган.
Си Цзинпин аниқлик киритишича, ХХР Эроннинг муваффақиятли ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан, унинг қўшни давлатлар билан муносабатларини яхшилашдан манфаатдор.
“Биз Эрон томони билан биргаликда ички сиёсатга аралашмаслик принципини қўллаб-қувватлаш, қонуний ҳуқуқ ва манфаатларимизни ҳимоя қилиш каби кучли ўзаро ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, дея қўшимча қилди у.
Хитой раҳбари Яқин Шарқдаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтди. У Ғазо секторида халқаро ҳамжамият кўмагида ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларига мувофиқ зудлик билан ўт очишни тўхтатиш зарурлигини таъкидлаган.