Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
"Биз уни сиёсий жиҳатдан қамаб қўйишимиз керак" – Байден Трампни «қулфлаб» қўйишга чақирди
Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти Жо Байден собиқ президент Трампни АҚШ демократияси учун хавф ва таҳдид деб атади.
Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден Донаьлд Трампни сиёсий жиҳатдан «қулфлаб» қўйишга чақирди. У бу ҳақда Нью-Гемпшир штатида ўтказилган Камала Ҳарриснинг сайловолди компанияси чоғида айтиб ўтган.
Байден собиқ президент Трампни АҚШ демократияси учун хавф ва таҳдид деб атаган.
“Биз уни қамаб қўйишимиз керак. Уни сиёсий жиҳатдан қаманг. Биз қилишимиз керак бўлган нарса шу. Трамп АҚШ Конституциясининг кафолатларини менсимасликни истайди. У Камала Ҳаррисни енгса, демократиямиз хавф остида”, деган Қўшма Штатларнинг амалдаги президенти.
Байденннинг сиёсий қулфлаш ҳақидаги сўзлари америкаликлар учун янгилик эмас. 2016 йилги президентлик сайловлари чоғида Трампнинг тарафдорлари демократ номзод Ҳиллари Клинтонни «қулфлаш» кераклигини айтиб ҳайқирган. Ҳаррис учун у.штирилган митингларнинг яна бирида эса йиғилганлар 34 та жиноятда айбланаётган ва 2020 йилги сайлов натижаларини ноқонуний равишда адолатсиз деган Трампни қамаб қўйиш кераклигини айтиб бақиришган.
28 июнь куни Байден ва Трамп ўртасида теледе,ат ташкил этилди. Американинг амалдаги президенти учун дебат мутлақо омадсиз ўтди. Бунинг устига 13 июль куни Пенсильвания штатининг Батлер шаҳрида Трaмпга суиқасд уюштирилди. Бу эса унинг сайловчилар олдидаги рейтингини кескин ошириб юборди. Жонинг ғалабасига ҳатто демократлар ҳам ишонмаётган эди. Шундан сўнг Жо Байден вице-президент Камала Ҳарриснинг фойдасига президентлик пойгасидан чиқди.
“Мен ишимни яхши кўраман. Бироқ Американи яна-да кўпроқ яхши кўраман”, деган Қўшма Штатларнинг 46-президенти пойгадан чиқиши ҳақидаги қарорини изоҳлар экан.
Камала Ҳарриснинг вице-президент сифатида америкаликлар орасидаги рейтинги баланд эмас эди. Бироқ собиқ прокурор Доналд Трампга жиддий қаршилик кўрсатишни уддалади. 11 сентябрь куни ўтказилган дебатда Трампни ожиз қолдирди ва ижтимоий сўровномалар натижаларига кўра ҳам ундан ўзиб кетди.
Жорий йил 5 ноябрь куни АҚШ президентлиги учун навбатдаги сайлов бўлиб ўтади. Америкаликлар демократ Камала Ҳаррис ва республикачи Доналд Трампдан бирини танлаши керак.