Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
1 ноябрдан бинолар энергия самарадорлиги бўйича тоифаларга ажратилади
Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифаси энергия ресурслари истеъмоли қийматининг оғиш катталиги (энергия самарадорлик индекси) бўйича аниқланади. Бунда ҳақиқий истеъмол қиймати билан меъёрий (эталон) истеъмол қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобланади.
Ҳукуматнинг жорий йил 19 октябрдаги тегишли қарори билан ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчилари ҳамда бино ва иншоотлар энергия истеъмолини энергия аудитидан ўтказиш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, 1 ноябрдан фойдаланиш майдони 200 кв. метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифасини аниқлаш учун «А», «Б», «C», «Д», «Е», «Ф» ва «Г» белгилари жорий этилади.
Бунда «А» тоифаси энергия самарадорлиги энг юқори, «Г» тоифаси эса энергия самарадорлиги энг кам бўлган бино ва иншоотларни белгилаш учун қўлланилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги энергия самарадорликни оширишда энергия аудитидан ўтказиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича ваколатли орган этиб белгиланди. Шунингдек, вазирлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан жорий йил якунигача фойдаланиш майдони 200 кв.метрдан ортиқ бино ва иншоотлар учун ўтказилган энергия аудити якунлари бўйича ҳисоботлар ва энергетика паспортларининг электрон реестрини юритишга мўлжалланган электрон платформани ишлаб чиқади ва ишга туширади.
Бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги тоифаси энергия ресурслари истеъмоли қийматининг оғиш катталиги (энергия самарадорлик индекси) бўйича аниқланади. Бунда ҳақиқий истеъмол қиймати билан меъёрий (эталон) истеъмол қиймати ўртасидаги фарқ ҳисобланади.
Ушбу қийматнинг оғиши миқдорига қараб, самарадорлик тоифаси аниқланади. Одатда, паст истеъмолга эга бинолар юқори самарадорлик тоифасига киради.