Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Қирғизистон “Толибон”ни террорчилар рўйхатидан чиқарди
Қирғизистон судининг 2006 йил сентябрдаги қарори билан «Толибон» мамлакатда террорчилик ҳаракати сифатида тан олинган эди.

Қирғизистон Бош прокуратураси 2 сентябрь куни республикада тақиқланган ташкилотларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Рўйхатда “Толибон” ҳаракати ўрин олмаган.
“Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистоннинг “Толибон” ҳаракатини тақиқланган гуруҳлар рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги қарорини юқори баҳолайди ва олқишлайди. Қирғизистоннинг бошқа давлатлар ҳаракатлари билан уйғун ҳолда қўйган бу қадами, Афғонистоннинг ҳам минтақавий, ҳам халқаро миқёсда ортиб бораётган сиёсий эътирофини англатади. Шунингдек, у Афғонистон ва бошқа давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги тўсиқларни бартараф этади”, дейилади расмий муносабатда.
Июнь ойида қўшни Қозоғистон “Толибон” ҳаракатини террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқарганди. Республика раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев бунга “замонавий Афғонистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги ва бу режим узоқ муддатли омил” эканини сабаб қилиб келтирганди.
Россияда ҳам “Толибон”ни террорчи ташкилотлар қаторидан чиқариш муҳокама қилинмоқда. Россия Адлия ва Ташқи ишлар вазирликлари президент Владимир Путинга тегишли мурожаатнома йўллаган. Москва “Толибон” томонидан инклюзив ҳукумат ўрнатишни талаб қилиб келади. Мамлакатдаги барча этник гуруҳлар ҳамкорлигидаги бошқарув жорий этилишини рағбатлантиради.



