Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 9

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 96

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 187

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 216

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 193

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 319

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 293

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 267

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

13:51 / 2024-09-03 862 0 Сиёсат

Тошкентда ШҲТ ҳамда МДҲ конференциялари бўлиб ўтади

Конференцияда БМТ, МДҲ AТМ, Интерпол, ЕОГ, ОҲИЧК ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашаши кўзда тутилган.

world-news

2024 йилнинг 4-5 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг ўнинчи халқаро илмий-амалий конференцияси ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг терроризм ва экстремизмга қарши кураш бўйича иккинчи конференцияси бўлиб ўтади.

Унда ШҲТ ва МДҲга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари, МДҲ органларининг ишчи тузилмалари, халқаро ташкилотлар, шунингдек, терроризм ва экстремизмга қарши кураш муаммоларини ўрганишга жалб қилинган таълим ва илмий-таҳлилий ташкилотлар делегацияларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Конференцияда БМТ, МДҲ AТМ, Интерпол, ЕОГ, ОҲИЧК ва бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашади.

Конференциядан кўзланган асосий мақсад терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўйича илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш, бу борадаги халқаро ҳамкорликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, иштирокчиларнинг хавфсизликка нисбатан бўладиган янги таҳдидларга нисбатан умумий тушунча ва ёндашувларини шакллантиришдан иборат.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан МДҲ AТМнинг мувофиқлаштирувида Ҳамдўстлик мамлакатлари ваколатли органларининг “Шарқ-Aксилтеррор – 2024” қўшма аксилтеррор машғулотлари ўтказилади.

Машғулотлардан кўзланган мақсад муҳим инфратузилма объектлари ва одамлар гавжум бўлган жойларда террорчилик ҳаракатларини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича қўшма аксилтеррор тадбирларини ўтказишда МДҲга аъзо давлатлар ваколатли органлари фаолиятини такомиллаштиришдан иборат.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш