EFFECT.UZ – ҲАҚИҚАТ УЧУН!
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда давлат ходими аёл кишини тепиб, ҳақоратлади(ми?)

Самарқандда давлат ходими аёл кишини тепиб, ҳақоратлади(ми?)

Ижтимоий тармоқларда “Самарқанддаги Farovon city stroy’нинг зўравонлари аҳолига куч ишлатиб, уйидан ҳайдаб чиқаряпти” сарлавҳаси остида видео эълон қилинди. Мазкур воқеа бўйича вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаев Daryo’га маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳозирги кунда Самарқанд шаҳар «Зарафшон» МФЙ ҳудудида Farovon city МЧЖ томонидан қурилиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилаётгани сабабли 37 та дала ҳовли эгасининг розилиги билан товон пуллари тўланиб, дала ҳовлилар бузилган. 

Ушбу дала ҳовлилардан бирининг эгаси С.Ш. унга белгиланган товон пулларини олганлигига қарамасдан, хонадонни унга берилган муддатда бўшатмаган.

2022 йил 20 июль куни Farovon city МЧЖ раҳбари фуқарога яшаб турган манзилини тарк этишини, қурилиш ишлари давом эттирилиши лозимлигини, акс ҳолда белгиланган муддатда унга юклатилган қурилишни якунлай олмаслигини тушунтирган вақтида фуқаро С.Ш. ва МЧЖ раҳбари ҳамда унинг қўл остидаги ишчилари ўртасида жанжал юзага келган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Улашинг»

  • Смайлы и люди
    Животные и природа
    Еда и напитки
    Активность
    Путешествия и места
    Предметы
    Символы
    Флаги
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

RATING