Qidirish

20:37 / 2024-08-23 1993 0 Дунё

Россия махсус кучлари Волгоград вилоятида колониядаги гаровга олинганларни озод қилди

Бугун, 23 август куни Волгоград вилоятидаги Суровикино шаҳридаги 19-сонли колония маҳкумлари интизомий комиссия йиғилиши вақтида калония ходимларни гаровга олган. Рус манбалари гумондорлар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги ҳақида хабар бермоқда.

world-news

Россия гвардияси снайперлари қамоқхона ходимларини гаровга олган тўрт нафар маҳбусни зарарсизлантирди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига Россия гвардияси матбуот хизмати.

Россия гвардиясининг Волгоград вилоятидаги махсус бўлинмаси снайперлари қамоқхона ходимларини гаровга олган тўрт нафар маҳбусни тўртта аниқ ўқ билан зарарсизлантиришди, — дея хабар бермоқда Риа Новости Россия департаменти манбасига таяниб.

Маълумот учун, бугун, 23 август куни Волгоград вилоятидаги Суровикино шаҳридаги 19-сонли колония маҳкумлари интизомий комиссия йиғилиши вақтида калонна ходимларни гаровга олди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида бир киши ҳалок бўлган.

Жазони ижро этиш федерал хизматининг тўрт нафар ходими жароҳат олиб, Суровикино марказий туман касалхонасига ётқизилган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир, яна икки нафарининг аҳволи ўртача оғир. Жабрланганлар операция қилинмоқда.

Бир қанча Телеграм каналларида айбланаётган жиноятчилар ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Булар 1995 йилда туғилган Рамзидин Тошев, 1996 йилда туғилган Низирчон Тошов, 2001 йилда туғилган Рустамчон Наврўзий ва 1995 йилда туғилган Темур Хусиновлардир. Улар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари.

Суд ҳужжатларига кўра, ҳужум қилган тўрт нафар фуқаронинг уч нафари (Тошев, Тошов ва Наврўзий) наркотик моддалар савдоси учун жазони ўтаётган бўлган. Ҳусинов эса кўчадаги муштлашув чоғида фуқарони калтаклаб ўлдиргани учун қамоққа тушган.

Тергов қўмитаси томонидан гаровга олиш ва ахлоқ тузатиш муассасалари фаолиятига тўсқинлик қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш