Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бухорода бола болалар омбудсманидан ҳимоя сўраб мурожаат қилди
Бухоро вилоятида бола ўз отаси онасини ўлдириш билан таҳдид қилгани, акасини эса уйдан ҳайдаб юборганини айтиб, болалар омбудсманидан ҳимоя сўради.
У ўз мурожаатида оиласида фақат онаси доимий ишда ишлаши, отаси расмий иш билан банд эмаслиги, фақат вақти-вақти билан мавсумий ишлаб, топган пулига ҳар куни спиртли ичимлик ичишини, ярим кечаси уйга келиб жанжал қилишини, оила аъзоларини ҳақоратли сўзлар билан сўкиши ва уришини билдирган.
Болага кўра, отаси онасини ўлдириш билан қўрқитиб, акасини эса уйдан ҳайдаб юборган. Онаси маиший зўравонлик туфайли ҳимоя ордери олганини, лекин отаси ҳимоя ордери талабларига риоя қилмаётганини билдириб, ўзини, онаси ва акасини отасининг руҳий ва жисмоний зўравонлигидан ҳимоя қилишни сўраган.
Болалар омбудсманининг Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасига юборган сўрови асосида вояга етмаган боланинг оиласи, яшаш шароити ва бугунги кундаги аҳволи ўрганилди.
Текширув давомида мурожаатдаги важлар ўз тасдиғини топиб, жорий йилнинг 14 август куни онасига отаси томонидан зўравонлик ва тазйиқ ўтказилишини олдини олиш мақсадида берилган ҳимоя ордерининг талабларига риоя этиш назоратга олинди.
Жумладан, Ғ.Н. туман суди томонидан Маъмурий жиноят кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шу билан бирга, А.Ў.нинг отаси спиртли ичимликка ружу қўйгани юзасидан суд қарорига асосан мажбурий даволанишга жойлаштириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилди. Маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиққанидан сўнг Ғ.Н. мажбурий даволанишга жойлаштириш чоралари кўрилади.