Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Андижонда маълумотлар базасига киритилмаган 18 мингга яқин объектлар аниқланди
Андижон вилоятида илгари маълумотлар базасига киритилмаган 17 минг 474 та объектлар аниқланди. Бу ҳақда Effect.uz’га Кадастрлар палатаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сайдулло Саидов маълум қилди.

Таъкидланишича, Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг 11 ойи давомида юридик ва жисммоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида ўтказилган хатлов натижаларига кўра 2022 йил 1 январ ҳолатига 687 минг 711 та объектлар тўғрисидаги маълумотлар идоралараро интеграциялашган “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилган.

Жорий йилнинг 1 декабр ҳолатига илгари маълумотлар базасига киритилмаган 17 минг 474 та объект аниқланиб жами 705 минг 185 та кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар идоралараро интеграциялашган “Кўчмас мулк-3” дастурига киритилиши таъминланган.
Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган 48 минг 992 та кўчмас мулк объектларига кадастр паспортлари шакллантирилди ва 43 минг 353 та кўчмас мулк объектлари бўйича вужудга келган мулкий ҳуқуқлари Давлат рўйхатидан ўтказилган.