Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Россияда ўзбек жамияти раҳбари адоват ва нафрат уйғотгани учун 4 йилга қамалди
Ҳудудлараро “Ватандош” ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратов ижтимоий тармоқларда махсус ҳарбий операция иштирокчиларини ҳақоратловчи тасвир билан пост чоп этди.
Аввалроқ Москвада ўзбеклар жамияти раҳбари Усмон Баратовга нисбатан нафрат уйғотгани учун жиноий иш очилгани ҳақида хабар берилганди.
Хабар қилинишича, у тухум нархлари ҳақида пост жойлаштирган. Унда "тухум бўлиши учун хўрозларни урушдан қайтаринг" деяётган товуқлар акс этган эди.
Москва вилояти Ступино шаҳар суди ишни ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқди ва Баратовни адоват ва нафрат қўзғатиш моддаси (Россия Федерацияси ЖКнинг 282-моддаси 2-қисми) бўйича айбдор деб топиб, уни 4 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Судда Усмон Баратов лингвистик экспертиза нотўғри, бутун жараён ноқонуний эканини айтиб, ҳукмга рози бўлмаган. Унинг фикрича, ишни Страцбургдаги инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲБЕ) кўриб чиқиши керак.