Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
"Андижон" футбол клуби футболчиси Миллий гвардия ходимини урди
Футболчига нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида "Андижон" клуби футболчиси ва Миллий гвардия ходимлари ўртасида можаро юзага келгани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, жорий йил 11 август куни Чилонзор туманида жойлашган "Бунёдкор" стадионида "Бунёдкор" - "Андижон" жамоалари ўртасида футбол учрашуви бўлиб ўтган.
"Андижон" клуби аъзоси Mарлен Чобанов стадионнинг VIP бўлимида ўйинни томоша қилган. Учрашув якунланганидан сўнг, соат 22:05 да футболчи VIP бўлими орқали ичкарига киришга уринган. Махсус рухсатномага (бейджик) эга бўлмаган футболчидан Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси унинг қаерга кетаётганлигини, чиқиш учун бошқа йўлакдан фойдаланиши зарурлигини айтган. Аммо футболчи Марлен Чобанов ҳарбий хизматчининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, хизмат фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унинг юз қисмига қўли билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.