Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Менга уй беринг», «менга пул беринг»: Сирдарё ҳокимининг қабулига кимлар ёрдам сўраб келмоқда?
Бугун, 13 август куни Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевнинг мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида ташкил қилинган қабулида 50 нафарга яқин жисмоний ва юридик шахслар иштирок этган.

Таъкидланишича, мурожаатларнинг 20 га яқини жойида ижобий ҳал этилиб, 8 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган. Қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинган.
Қабулда ҳали ҳам «менга уй беринг», «менга пул беринг» (моддий ёрдам) мазмунидаги мурожаатлар кўп бўлади, мутасаддилар эса бир неча марта «биз сизга уй олиб беролмаймиз, бундай тартиб йўқ, субсидия олинг, аммо бунга ҳам аралаша олмаймиз, бунинг ўз талаблари, низоми бор», деб эслатишларига тўғри келмоқда.
Вилоят ҳокими ҳақиқий моддий ёрдамга муҳтож фуқароларга кўмак берилишини, аммо ўзи ёки оила аъзоларидан бирортаси меҳнатга лаёқатли бўла туриб, ёрдам сўраётганларга ишлаш ва даромад олишлари учун зарур барча имкониятлар яратиб берилишини айтган.
Ажабланарлиси вилоят ҳокими қабулига суд билан битадиган ишлар юзасидан ҳам кўплаб мурожаат келмоқда. Ҳатто, суд қароридан норози бўлиб қабулга келганлар ҳам бўлган. Уларга бу каби масалалар билан қаерга мурожаат этиш лозимлиги тушунтирилган.
Даволаниш учун ордер, шунингдек, йўл, коммунал соҳа, хусусан, электр, ичимлик суви таъминотини яхшилашни сўраб келганлар ҳам бор. Бундай масалалар юзасидан жойида ҳал этиш учун тегишли масъулларга топшириқ берилган.



