Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
245та ташкилотда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди
Ўрганишларга кўра, танлов (тендер) савдоларида рақобат муҳити таъминланганлиги ўрганилганда 49та ҳолатда иштирокчилар ўртасида ўзаро аффилланганлик ва келишиб олинган ҳаракатлар мавжудлиги аниқланган.
Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Тоҳир Абдурашидовнинг АОКАда ўтказилган бирифингда маълум қилишича, 245та ташкилотда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди.
Жумладан, жами 245та шундан, 69та табиий монополия субъектларида, 74та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 35та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, 31та республика ижро этувчи ҳокимият органларида ҳамда 36та давлат иштирокидаги корхоналарда монополияга қарши комплаенс тизими тўлиқ жорий этилди.

Ўрганишларга кўра, танлов (тендер) савдоларида рақобат муҳити таъминланганлиги ўрганилганда 49та ҳолатда иштирокчилар ўртасида ўзаро аффилланганлик ва келишиб олинган ҳаракатлар мавжудлиги аниқланган.
2та ҳолатда юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни белгиланган график асосида биржа савдоларига қўйилишида камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан тасирчан чоралар кўрилган.