Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Навоий ва Тошкентда Омбудсман аралашувидан сўнг ишчиларнинг қарийб 850 млнлик иш ҳақлари ундирилди
Омбудсман аралашувидан сўнг ишчиларнинг қарийб 850 млн сўм иш ҳақлари тўлиқ ундирилган. Қайд этилишича, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) га бир гуруҳ фуқаролар томонидан уларнинг иш ҳақлари асоссиз тўланмаётганлиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Мурожаатда 549 нафар ишчиларнинг манфаатида 24 нафар фуқаро Навоий вилоятидаги иссиқлик таъминоти корхонаси ҳамда 8 нафар фуқаро Тошкент шаҳридаги қурилиш корхонаси устидан шикоят қилинган.
Маълум қилинишича, иш фаолиятини якунлаган ишчиларнинг иш ҳақлари ва бошқа тўловлар тўлаб берилмаган. Корхона раҳбарияти мазкур ҳолатнинг юзага келишига корхонадаги молиявий қийинчиликлар сабаб қилиб кўрсатган.
Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олинган ҳолда жойига чиқиб ўрганилиб, натижада келтирилган важлар ўз тасдиғини топган.
Ўрганиш якунларига мувофиқ, Омбудсман томонидан тегишли таъсир чоралари киритилиб, натижада 581 нафар ишчининг 850 млн сўмга яқин иш ҳақлари тўлиқ ундириб берилган.
Маълумот учун, Меҳнат кодексининг 244-моддасига биноан иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъий назар, қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбурияти белгиланган.