Сўнгги янгиликлар
«Афсуски, айрим «Ишонч телефонлари» номига ташкил қилинган ёки умуман ишламайди» – Акмал Бурхонов
«Босим ўтказилаётгани тўғрисидаги хабарлар асоссиз» – «Ўзбектелеком» HUMANS иши бўйича муносабат билдирди
Ўзбекистоннинг ветеринария соҳасидаги тажрибаси халқаро миқёсда эътироф этилди
Туркияда “Тунги музейлар” лойиҳаси июнь ойида янги мавсумини бошлайди
Ўзбекистонга C гепатитига қарши дорининг жорий йилдаги илк партияси олиб келинди
Қибрайликлар оёққа турди. Сабаби нима?
5 минг йиллик тарихга эга Бирги қишлоғи ҳақида нималар маълум?
Изник: насронийликнинг тирик музейи
Эрманов Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси бўлди. Унинг ўрнини Раҳимов эгаллади
Ушбу тайинловлар Президент фармонига кўра амалга оширилди.

Хоразм вилояти ҳокими лавозимида ишлаган Фарҳод Эрманов лавозимидан озод этилиб, янги лавозимга тайинланди.
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Президентнинг фармони, билан Фарход Эрманов Хоразм вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди.
У Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тасдиқланди.
Унинг ўрнига, Жўрабек Рахимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Рахимов 2019 йил 11февралдан бошлаб, Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди.
Маълумот ўрнида, Фарҳод Эрманов 1958 йил 30 апрелда Қорақалпоғистон АССРнинг Амударё туманида туғилган. Маълумоти олий. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини муҳандис-механик мутахассислиги бўйича, 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1975—1976 йилларда Амударё тумани Мангит шаҳар профилактика ва дезинфекция бўлими ходими, 1981—1995 йилларда автомеханик, бош муҳандис, Амударё тумани “Манғит” хўжалиги директори, 1995—1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 1998—2002 йилларда Амударё вилояти “Манғит” фермер хўжалиги раиси, 2002—2004 йилларда Амударё тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган.
Фарҳод Эрманов 2004—2007 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, 2007 йилда қисқа муддат Тўрткўл тумани ҳокими этиб тайинланди.



