Qidirish

15:16 / 2024-05-15 3507 0 Жамият

«Бу ишларни ҳеч бир ақлли фермер ҳазм қилолмайди» – Фермерлар муайян миқдордаги ходимларни расмий тарзда ишлатиш мажбурий қилинаётганидан кескин норози

Эй барака топкурлар, Худо инсоф бергурлар. Аллоҳим ақлдан адаштирмагурлар. Ҳозир аҳоли зич зоналарда ҳам фермер 2-3 миллион ойлик бераман деса ҳам ишга чиқмаяпти. Ҳамма кунбай, накдга ишлашга ўтиб кетди.

world-news

Фермер ноилож кунбай накд бериб, ўзи оила-аъзолари билан деҳқончилик қилса-ю, яна солиққа ҳам қўшимча тўласа. Ўша қонун ташаббускорлари, бир ўйлаб кўринг, фермерга иш ҳақи учун йил давомида гектарига 400-500 минг иш ҳақи ажратилса, қай йўсинда ишчи олиб унга ойига 2-3 миллион иш ҳақи тўлай олади?

Фермер ҳам бир тадбиркорлик субъекти, тадбиркорнинг асосий мақсади харажатни иложи борича камайтириб, маҳсулот ишлаб чикаришни кўпайтириш. Мажбурий равишда харажатни оширишга доир қарор чиқаришни ҳеч бир ақлли фермер ҳазм қилолмаса керак.

Агар шу қарор мабодо қабул қилинса, шунга параллел равишда фермерга ҳам маҳсулоти тан нархидан келиб чиқиб эркин сотишга рухсат берилиши керак деб ўйлаймиз. Деҳқоннинг маҳсулотини кимдир мажбурий баҳолаши умуман мантиқдан эмас.

Маълумот учун, Қишлоқ хўжалиги соҳасида аҳоли бандлигини таъминлашни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси якунланади. Бу лойиҳа қабул қилинса, ҳар бир фермер йилига қўшимча гектарига 500 минг сўмдан 1,5 млн сўмгача солиқ тўлашига тўғри келади.

Лойиҳа бўйича фермер қўшимча ишчи олса ҳам, олмаса ҳам, норматив бўйича ҳисобланган ишчилар сони учун солиқ тўлаши керак бўлади. Энг кам меъёрлар – деҳқончилик ва балиқчиликда 1 гектар ҳисобига, чорвачиликда эса ҳайвонларнинг бош сонига нисбатан белгиланади. Масалан, 50 гектар майдонда пахта етиштирувчи фермер март-сентябр ойларида ҳар бир гектарга 0,33 нафардан, жами 50 гектарга камида 16-17 нафар ходимни расман иш билан таъминлаши керак.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш