Qidirish

22:43 / 2024-05-06 11290 0 Мақолалар

Навоий: Хатирчининг собиқ ҳокимидан қолган «ахлат» кўпчиликни қийнаяпти...

Бозорлар – юртнинг фаровонлиги-ободлигини кўрсатиб турувчи бир ойна кабидир. Хатирчида бир бозор бор шундоққина туман марказига кираверишда номи деҳқон бозор бошқа жойларда бўлганидек…

Бу бозорда ҳам деҳқон борми йўқми билмадик, лекин бу бозорнинг йиллар давомида йиғилиб қолган уюм-уюм қўштирноқ ичидаги « ахлатлари» ҳал бўлмаётган муаммолари бор.

Агар шу бозор аҳволига, ободлигига қараб туманга унинг раҳбарларига баҳо бериш керак бўлса улар ҳали бери у-ёқда турсин яхши баҳо ҳам ололмайди. Бежизга машойихларимиз яхшидан боғ ёмондан доғ қолади дейишмаган экан. Айтишларича, туман учун Хатирчида ишлаб кетган биронта ҳокимдан арзигулик эсдалик қолмаган.

Афсуски, бугун биз тилга оладиганимиз олдинги ҳокимлардан қолган яхши гап яхши ишлар ҳақида эмас. Биздаги ҳужжатлар, фактлар шундай хулосага келишимизга сабаб бўлмоқда. Шу бугунги кунларда «Хатирчи деҳқон бозори» на тартиб, на орасталик ва на гигиеник талабларга амал қилинмайдиган аралаш – қуралаш моллар бозорига айланиб кетган.

Мана ўн йилдан ошдики бозорда фаолият юритаётган 100 дан зиёд тадбиркорнинг тинчи ҳаловати йўқолган. Бу бош оғриқларнинг сабабчиси Хатирчига ўн йилдан зиёд бош бўлган (2011 йилдан 2021 йилгача) туман боши Ғофур Алиевдир.

Ҳозирда вилоят маҳаллаларига бош Алиев тадбиркорларга кўра 2013 йилда бозорни қайта капитал реконструкция қилиниб обод бозорга айлантиришини, тадбиркорларга уларнинг мулкий ва кадастр ҳужжатларига эга бинолари ўрнида замонавий савдо дўконлари қурилишини айтиб буздиртиради.

Ўшанда ҳоким Алиев: «чиқарган қарор асосида бузилган дўконлар ҳадеганда қурилавермагач энди ўзларинг ажратилган жойдаги савдо дўконларингни ўз маблағларинг эвазига қуриб оласизлар. Иш битгач яъни қурилишлар ниҳоясига етгач барча ҳужжатларингни қонунийлаштириб мулкий ва кадастрга оид ҳужжатларингни расмийлаштиришга ёрдамлашаман» дейди.

Кейинчалик тадбиркорлар биладики уддабурон Алиев уларни нафақат алдаган балки боплаб лақиллатган. Вақтлар ўтиб дўконларини қуриб, не-не ҳаёллар суриб савдоларини уриб юрган тадбиркорларни бозорда оралаган бир хабар тамоман гангитиб қўяди. Бу хабар тадбиркорларнинг савдо дўконларини «Хатирчи деҳқон бозори»га доимий фойдаланишга кадастр ҳужжатларини расмийлаштирган ҳолда берилган қарори ҳақида эди.

2018 йилнинг 4 сентябрида имзоланган Алиевнинг 4270-сонли қарори тадбиркорларнинг бошоғриғи, норозиликларининг бош сабабчисидир. Бузилган биноларига компенсация тўловини сўрашга ҳам истиҳола қилган тадбиркорлар эндиликда собиқ ҳокимнинг «совғаси» туфайли унинг манзилига дўконини очгандаю ёпганда ҳам тонг отганда ботганда ҳам болахонадор қилиб «салом»лар йўллашмоқда экан.

Хатирчилик бозорчи тадбиркорларни боши берк кўчага киргизган муаммога қандай чоралар ечимлар топса бўлади? Бу борада Хатирчига яқинда ҳоким этиб тайинланган Умид Адизов ва бошқа масъуллардан жавоб кутиб қоламиз. Керак бўлса яна Навоийга Хатирчига борамиз, биргаликда ўрганамиз.

Шу ўринда айтиш жоизки, Effect.uz’ни Хатирчига боришга яна ундаётган омиллардан бири шуки бозор ёнгинасида қурилган супермаркетга монанд бинонинг 5 йилдан буён нега ҳувуллаб турганию шу бинони қурган, сотиб олган тадбиркорнинг кейинги тақдирига дахлдор тўпланиб қолган муаммоларни ўргангани боришни тақазо этмоқда. Барчага ўзидан яхши ном эзгу ишлар қолдиришини тилаган ҳолда сизларга учрашгунча, деб қоламиз. Саломат бўлинг…

Аъзам Хўжақулов

Изоҳлар 0

Фикр билдириш