Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
ОПEК Ўзбекистонда хорижий инвесторлар учун яратилаётган жозибадор шароитларни эътироф этди
Кеча, 1 май куни Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, «Эл-юрт умиди» жамғармаси раҳбарияти ва ОПEК (Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) Халқаро тараққиёт жамғармаси делегацияси ўртасида учрашув ўтказилди.
Учрашувда, Давлат бошқаруви академияси ректори, «Эл-юрт умиди» жамғармаси ижрочи директори А. Бекмуродов ҳамда ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси Президенти Абдулҳамид Ал-Ҳалифа, жамғарма директори Мусаб Аломар, жамғарма менежери Олга Михайловалар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишни муҳокама этган.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат натижасида ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, энергетика соҳаларида эришилаётган улкан натижалар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган жозибадор шароитлар ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси Президенти томонидан эътироф этилган.
Мулоқот давомида, томонлар энергетика, транспорт соҳалари, яшил иқтисодиёт, камбағалликни қисқартириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, инфратузилмаларни барқарор ривожлантириш йўналишларида амалга оширилаётган йирик лойиҳаларда бевосита иштирок этаётган тўрли бўғиндаги давлат хизматчилари учун ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси кўмаги остида турдош лойиҳалар ишга туширилган давлатларда қисқа ва узоқ муддатли стажировка ва ўқув дастурларини амалга ошириш бўйича аниқ келишувларга эришилган.

Халқаро жамғарма Президенти мазкур учрашув самарали бўлганини таъкидлаб, Академия ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ОПEК давлатларидаги қатор соҳаларда эришилган ютуқлар «билим-трансфери» бўлиб, ўзбек мутахассислари томонидан ўзлаштирилишига шубҳа қилмаслигини айтди.
Маълумот учун, Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПEК) — нефть қазиб олиш квоталари устидан назорат қилиш учун тузилган халқаро ҳукуматлараро ташкилотдир. 1960 йил сентябрь ойида ташкил этилган.
2023 йил октябрь ҳолатига кўра ОПEК таркибига 12 та давлат киради: Жазоир, Венесуэла, Габон, Ироқ, Эрон, Конго, Қувайт, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Нигерия, Саудия Арабистони, Экваториал Гвинея. Бош қароргоҳи Австрия пойтахти — Вена шаҳрида жойлашган.