Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Тошкент вилоятида «Акция»га тайёргарлик кўрганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
«Бўстонлиқ туманида ер қонун бузилишини содир этган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди» — дея хабар бермоқда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси.

Аниқланишича, Бўстонлиқ тумани, Қизилсув МФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган яйлов ерлари номаълум шахслар томонидан ўзбошимчалик эгалланиб, 36 сотих ер майдони ўраб олинган ва қурилиш ишлари амалга оширилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кадастр агентлиги Бўстонлиқ туман бўлими томонидан тўпланган маълумотлар Қўшма тартиб асосида прокуратура органларига юборилган ва ер қонун бузилишини содир этган фуқаро шахси аниқланган.
Айни пайтда ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қурилмалар эса Қизилсув маҳалла фаолларининг ташаббуси билан бартараф этилган.
Мазкур қурилмалар номигагина кўтарилганлиги ва ҳаттоки пойдеворсиз эканлиги, катта эҳтимол билан яқин муддатларда тасдиқланиши кутилаётган акция баҳона ҳужжатлаштириш мақсадида амалга оширилганлиги таъкидланмоқда.
«Айни кунларда аҳоли орасида кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлаётган ва ҳукумат томонидан тасдиқланиши кутилаётган Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасига нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисидаги Қонун лойиҳасида кўрсатилган биринчи шартларидан бири бу 2018 йил 1 майга қадар ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкалари ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан ҳуқуқ берилишидир», дея таъкидламоқда Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Юлдуз Ўралова.
Маълумот ўрнида, куни кеча Кадастр агентлиги томонидан эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» доирасида Тошкент вилоятида назорат рейдлари бошланган.



