Сўнгги янгиликлар
Самарқанд – Европа ва Марказий Осиё мулоқотининг маркази…
Нодирбек Абдусатторов жаҳоннинг топ-6 шахматчилари орасида
Газиантеп: цивилизациялар бешиги
Хусусий нотариус пора олгани учун жавобгарликка тортилди
Избоскандаги масжидда юз берган портлаш юзасидан жиноят қўзғатилди — Андижон вилоят прокуратураси
Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан учрашув ўтказди
Андижондаги портлашда 3 киши вафот этган
Фоча: тарих, мовий гўзаллик ва унутилмас тажриба
Сирдарёдаги сирли ишлар: Мораторийнинг Сирдарёга фойдасидан зиёни кўпми ёхуд нотўғри талқин қилинаётган Президент фармони…
Бугун Табиат инъомларини аёвсизларча ямлаётган инсоният келажакда уларнинг авлодларини қандай фожиалар кутаётгани билишади. Лекин уларнинг бугун кўраётган фойдаси эртага қалин парда тутмоқда. Табиатни асраймиз дея солаётган айюҳанносларимиз афсуски кўпинча қоғозларда шиорларда қолиб кетаётгани бор гап.
Effect.uz сизларнинг эътиборингизга ўзбекистонликлар учун муҳим сув манбаи ҳисобланган Сирдарёнинг бағрида баҳри — муҳитида бўлаётган сирли ишлар тўғрисида кўрсатув ҳавола этмоқда.
Кўпчиликнинг хабари бор кейинги пайтларда дарёлардан хўжасизларча айтиш мумкинки беорларча қум-шағал маҳсулотларининг ноқонуний қазиб олиниши табиатга хусусан дарё ўзанларига бемисл зарар, тиклаб бўлмас талофатлар етказди. Бу ишлардан хавотирга тушган Ҳукумат хайриятки муҳим қарор чиқарди.
Бугун 1 май 2024 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 17 январда имзоланган « Сув ҳавзаларида норуда материалларини қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» ПФ 14-сонли фармони билан тасдиқланган Сирдарё ва бошқа дарёлар ўзанларидан норуда материалларни қазиб олишни тўхтатилишини билдирувчи муддатсиз мораторий кучга кирди. Бироз олдин айтганимиз бу мораторийнинг жорий қилиниши нур устига аъло нур.
Аммо, Сирдарёда норуда материаллар қазиб олинмайди.да эндиликда Сирдарёда фаолият юритадиган тадбиркорлар нима қилишади? Уларнинг дардига ким дармон бўлади? Шу ўринда Ҳурматли кузатувчилар дарёлардан қум-шағаллар қазиб олиш билан тозалаш орасида катта фарқ борлигига эътиборингизни қаратмоқчимиз.
Яна ҳам тушунарлироқ бўлиши учун шуни таъкидлашимиз керакки тозалаш ишлари катта дарёларда жумладан Сирдарё, Амударё каби йирик дарёларда махсус техналогик қурилмалар орқали амалга оширилади. Мисол учун Сирдарёда шу каби ишларнинг деярли барчаси "Земснаряд" деб аталувчи қурилмалар орқали бевосита сувнинг ичидаги оқимга халақит бераётган массани норуда материалларни олиб ташлашда фойдаланилади.
Бу ишлар билан ҳам асосан тадбиркорлар шуғулланади фақат бошқа қум- шағал қазиб олувчи тадбиркорлардан фарқли ўлароқ уларнинг иши хавфлироқ масъулиятлироқ ва албатта фойдалироқдир. Бу ерда ишлаётган тадбиркорлар нафақат ўзлари учун балки дарёга ҳам бошқалардан кўра кўпроқ фойда келтиради. Булар нималарда кўринади.
Агар Сирдарёнинг асов сувлари бу каби тадбиркорларнинг фаолиятисиз кўпгина кўнгилсизликларга жумладан дарё қирғоқларининг ювилишига, бошқа ўзанларни пайдо қилишга ва ҳаттоки фожиавий сув тошқинларига сабаб бўлиши мумкин. Шундай экан бугун айнан Сирдарё ўзанида тўпланиб қолган норуда материалларни тозалаш ва қирғоқларни мустаҳкамлаш Билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тўхтатиши оғир оқибатларни келтириб чиқариши аниқ.
Бироқ Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экология , атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Сирдарё вилоят бошқармаси , «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси ва бошқа ваколатли давлат идоралари айнан Сирдарё дарёсига Президент фармонини нотўғри талқин этишмоқда дея ҳисобламоқда Сирдарё дарёсида ишловчи тадбиркорлар.
Дарвоқе, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 17 январь кунги ПФ-14-сонли Фармони 1-бандида «2024 йил 1 майдан бошлаб Сирдарё ва бошқа дарёлар ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилиниши ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланиши», шунингдек Фармоннинг 3-бандида эса, «Экология вазирлигига шартнома асосида реализация қилинган участкаларда дарё ўзанларини тозалаш ишлари якунланганидан сўнг, лойиҳа мажбуриятларининг бажарилишини жойида ўрганган ҳолда участкаларни қабул қилиш бўйича қўшимча вазифа юклатилиши» аниқ-тиниқ кўрсатилган.
Яъни, ушбу Фармон мазмунига кўра, қонуний асосда фаолият юритаётган ва шартнома асосида реализация қилинган участкаларда дарё ўзанларини тозалаш ишларини олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлар якунланганидан сўнг, лойиҳа мажбуриятларининг бажарилишини жойида ўрганган ҳолда участкалар қабул қилиниши назарда тутилган.
Бироқ, «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси томонидан Сирдарё ўзанини тозалаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга расман огоҳлантириш хатлари берилиб, унда «2024 йил 1 майдан бошлаб Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилиниши муносабати билан дарё ўзанини тозалаш бўйича ўзаро тузилган шартномалар 2024 йил 1 май кунидан бекор қилиниши, шартнома бекор қилингунига қадар бириктирилган участкани топширишга тайёрлаш, рекултивация тадбирларини амалга ошириши, мазкур муддатдан кейин ушбу ҳудудда ўзан тозалаш билан боғлиқ иш фаолияти ноқонуний ҳисобланиши» — кўрсатилган.
Шунингдек, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан тадбиркорларга «Мажбурий ёзма кўрсатма» тарқатилиб, унда «Мораторий жорий этилиши муносабати билан 2024 йил 1 май кунига қадар Сирдарё дарёси ўзани ва муҳофаза майдонидан ўзан тозалаш ишларини олиб боришда фойдаланилган ускуна ва техникаларни олиб чиқиб кетиш, ҳудудни чиқиндилардан тозалаш ва олиб чиқиб кетиш, муҳофаза майдонидаги ноқонуний бино ва иншоотларни кўчириш, акс ҳолда ушбу талаблар бажарилмаслиги маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлиши» — айтилмоқда.
Шуниси ачинарлики, «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг 02.05.2012 йилдаги «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг 42-моддасида назарда тутилган, яъни «Тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш учун берилган лицензияларнинг (рухсатномаларнинг) амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки уларнинг амал қилишини тугатиш ва лицензияларни (рухсатномаларни) бекор қилиш каби ҳуқуқий таъсир чоралари фақат суд тартибида қўлланилиши»га оид талаблар ҳамда Фуқаролик кодексининг 382-моддасида кўрсатилган, яъни «Агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкинлиги, тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса ёки ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин»лиги ҳақидаги қонуний асосларга умуман эътибор қаратилмасдан, мавжуд шартномалар бекор қилиниши ва фаолият чекланиши тўғрисида тўғридан-тўғри талаблар қўйилмоқда.
Ҳаттоки, «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтган давр мобайнида Президентнинг 2024 йил 17 январь кунги ПФ-14-сонли Фармони ижросига оид масалалар юзасидан Сирдарё ўзанини тозалаш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида бирон маротаба ҳам учрашувлар ўтказилмаган ёки юзага келган саволлар юзасидан тушунтиришлар берилмаган.
«Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасасининг огоҳлантириш хати ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Сирдарё вилояти бошқармасининг мажбурий ёзма кўрсатмаси талабига кўра, тадбиркорлар катта маблағ ва кўп йиллик оғир меҳнат эвазига йўлга қўйилган ўз тадбиркорлик фаолиятини бутунлай тўхтатишига, юзлаб ишчиларни ишдан бўшатиш ва уларнинг, улар ортидан оила аъзоларининг моддий таъминотига барҳам беришга, сотиб олинган махсус ва бошқа ускуналар учун кредит тўловларини хавф остида қолдиришга, айрим тадбиркорлик субъектлари билан тузилган маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги расмий келишув (шартнома)ларни бекор қилишга ҳамда уларга етказилган зарар ўрнини қоплаб беришга мажбур бўлишади.Бу эса тадбиркорларни хонавайрон қилиши шубҳасиз
Сув ўзанларини тозалаш деганда нимани тушунамиз ва у бизга нимага керак? Вазирлар Маҳкамасининг 21.12.2017даги 1009-сонли қарори билан тасдиқланган «Дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Низомда бу борадаги фаолият, унинг туб мақсадлари ва асосларига тўлиқ тушунтиришлар берилган.
Унга кўра, «Сув оқимлари ўзанларини тозалаш деганда — дарёлар, сойлар ва жилғалар ўзанларини тўпланиб қолган қум-шағалли материаллар ва сув остидаги чўкмалардан механик ёки гидромеханик усулда тозалаш тушунилиши» ҳамда «Сув оқимлари ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини амалга ошириш тушунилади ва ундан мақсад Ўзбекистон Республикаси сув оқимлари орқали тошқин сувлари ва сел оқимларининг барқарор ва хавфсиз ўтказилишини таъминлашдан иборат»дир.
Аммо, 2003-2009 йилларда Сирдарё ўзани тозаланмаганлиги сабабли Сирдарё тумани, Асалчи СИУ ҳудудида сув кўтарилиб кетиши кузатилган ва шу ҳудуд аҳолиси хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Шу даврдан бошлаб дарё ўзани мунтазам тозалаб турилиши эвазига сув кўтарилиши кузатилмаган ва оқар сув дарё ўзани бўйлаб хавфсиз ўтиши таъминланган.
Бу ишлар учун давлат бюджетидан жуда кам миқдорда маблағлар ажратиб борилишига кўзингиз тушиши мумкин маълумотларга кўра 2016 йилда Ўзбекистон давлат бюджетидан мавжуд дарёлар ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш ишларига 23 млрд сўм маблағ ажратилиб, ушбу маблағлар дарё ўзанларини тозалаш, қирғоқларни мустаҳкамлаш ва бошқа муҳандислик-техник ҳамда ҳимоялаш ишлари бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар учун сарфланган.
Сирдарёда Яна бир ташвишли ҳолат шундаки, Сирдарё ўзанининг тозаланмаган қисмларида ортиқча қум-шағал йиғилиши натижасида оролчалар пайдо бўлган ва бунинг оқибатида сув оқими дарёнинг икки қирғоғи бўйлаб ҳаракатланиб ўз-ўзидан дарё қирғоқларининг ўпирилиши, кенгайиб кетиши, сел ва тошқин ҳодисаларида хавфли ҳудудга айланиши ва қишлоқ хўжалиги фойдаланувида бўлган экин ерларининг дарёга қўшилиб кетиши каби салбий ҳолатларнинг сонини кўпайтирмоқда.
Тадбиркорларни қийнаб келган муаммолардан Яна бири шуки уларнинг фаолият юритишида муҳим бўлган 100 метрлик қирғоқ бўйи ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланувчилар аксариятида фермерларнинг қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштириб келинган. Мабодо қирғоқларда ўпирилиш ёки сув ювиш ҳолатлари юзага келса Яна айбдор тадбиркор. Яна унга жарима. Яна унга далолатномалар расмийлаштирилади қатор масъулларнинг жимжимадор имзолари қўйилиб.
Юқоридагилардан ташқари, тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги узилишлар ушбу корхоналарда бир неча йиллардан буён мунтазам ҳалол меҳнат қилиб, иш билан таъминланиб, ойлик иш ҳақи олиб, ўз оиласини тебратиб келаётган ишчилар, қолаверса улар ортидан яна минглаб уларнинг оила аъзолари ҳамда дарё ўзанини тозалаш натижасида тўпланган чиқинди маҳсулотларини ташиш билан шуғулланувчи оғир юк ташувчи транспорт воситаси ҳайдовчилари ва улар ортидан юзлаб оила аъзоларининг тақдирига, уларнинг бандлиги, меҳнат қилиши, доимий иш жойига эга бўлиши, оилавий ва моддий таъминоти, кредит, солиқ ва бошқа коммунал тўловларни тўлаш қобилияти ва тадбиркорлигига жиддий таъсир ўтказмасдан қолмайди.. Effect.uz воқеалар ривожини кузатиб боради.



