Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Ўзбекистоннинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш режалари очиқланди
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида навбатдаги режаларини тайёрлаган.
.jpg)
Жамоатчилик учун эълон қилинмаган мазкур лойиҳа мутасадди идоралар ўртасида келишувга чиқарилган, яқинда тадбиркорлар иштирокида муҳокама ҳам қилинган. Айтиш керакки, улар орасида ҳақиқатда яширин иқтисодиёт кўламини камайтиришга доир муҳим қоидалар акс этмоқда.
2024 йил 1 майдан бошлаб:
– қурилиш корхоналари томонидан жисмоний шахсларга кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда солиқ базасини аниқлашда ҳар бир квадрат метр учун минимал миқдорлардан келиб чиқиб ҳисоблаш таклиф этилмоқда;
– уй-жой, кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини сотуви фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида амалга оширилади. Бунда жисмоний шахслар томонидан мазкур олди-сотди шартномаларини банк маълумотлари асосида, юридик шахслар томонидан эса электрон ҳисобварақ-фактура орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда нотариал расмийлаштирилади.
2024 йил 1 июлга қадар:
– шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига асосланган қурилиш объекти учун қурилиш материаллари ва сарф-харажатларининг чекланган ўртача миқдорини қатъий белгилаш тизими жорий этилади.
– “POS” терминаллар ўрнатиш харажатлари фойда ва айланмадан олинадиган солиқ базасидан чегирилади.
– “POS” терминаллар орқали амалга оширилган товар айланмаларига нисбатан фойда ва айланмадан олинадиган солиқ ставкалари 5 фоизга камайтирилади.
Шунингдек:
– улгуржи савдо тўлиқ нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилиш тартибига ўтказилади;
– юридик шахс томонидан устав жамғармаси оширилган (янгидан шакллантирилган) тақдирда, мазкур операциялар бўйича товар моддий бойликларнинг манбаси юзасидан маълумотларни мажбурий равишда 10 кун ичида солиқ органларининг ахборот тизими орқали тақдим этиш тартиби ўрнатилади.
– молия йили давомида жорий молия йили учун бюджет даромадларини камайтирувчи, солиқ ва божхона имтиёзларини беришни ва солиқсиз тўловлардан бюджетга ажратмаларни камайтиришни назарда тутувчи қонунчилик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қатъиян тақиқланади.
Айни пайтда яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида тадбиркорлар учун солиқ маъмурчилигини янада қийинлаштириш, солиқ хизмати ваколатларини кенгайтириш ҳамда нақд пул муомаласининг яна ортишига олиб келадиган, яъни яширин иқтисодиётнинг кенгайишига туртки берадиган шубҳали таклифлар ҳам бор.
2024 йил 1 июлдан:
– солиқ органларига солиқ тўловчининг ҳудудига кириш ва бинони кўздан кечириш ваколати берилиши мумкин. Истиснолари ҳам хавотирли.
– Солиқ қўмитаси Марказий банк билан товар ва хизматлар учун тўловлар жисмоний шахсларнинг пластик карталари (Р2Р) орқали амалга оширилишини тартибга солиш мақсадида Р2Р операцияларида муайян чегарадан ошган транзакциялар бўйича ўзаро маълумот алмашинуви юзасидан меморандум имзолаши шартлиги кўрсатилмоқда. Бу биринчи марта кўтарилмаяпти. Яқин-яқинда ҳам жиддий эътирозга сабаб бўлган эди.
– айланмадан олинадиган солиқнинг қатъий белгиланган суммада тўлаш тартибини бекор қилиш кўзда тутилмоқда. Бу амалиёт яқиндагина кучга киритилган эди.
– барча тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан йирик солиқ тўловчилари учун қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси ўрнини қоплаб беришни мурожаат қилинган кундан бошлаб 60 кундан 75 кун ичида амалга ошириш (тезлаштирилган тартиб ва тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги бундан мустасно).
Бундан ташқари, Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида 2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан
тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирмоқда.
Ҳукумат яширин иқтисодиётга қарши курашиш доирасида яна қуйидаги чораларни таклиф этмоқда:
– товар ва хизматларнинг умумий қиймати уч минг АҚШ долларидан ошганда тўловларни фақат нақд пулсиз ҳисоб-китоб орқали амалга ошириш;
– барча бюджет ташкилотлари (шу жумладан қуролли кучлар), олий таълим муассасалари ҳамда йирик солиқ тўловчилар ишчи ходимларига ойлик иш ҳақини 100 фоиз миқдорда банк пластик карталари орқали бериш;
– онлайн давлат хизматлари ва тўловлари, жисмоний шахслар ўртасидаги ўтказмалар, шахсий маблағларни бошқариш ва онлайн савдо хизматларини ўз ичига олган “WeChat” ва “Kaspi” тизимларининг ўхшаши бўлган технологик ечимни яратиш.
Ҳужжат лойиҳаси чиндан ҳам тадбиркорлар ва фуқаролар учун принципиал тартиб-таомилларни кўзда тутади. Ҳужжат лойиҳаси очиқ муҳокамага қўйилиши, бизнес ва экспертлар ҳамжамияти билан яхшилаб элакдан ўтказилиши, иқтисодиёт равнақига халақит берадиган қисмлари якуний ҳужжатга киритилмаслиги лозим. Умуман, тўсатдан қарорлар пайдо бўлиб қолиш амалиётига барҳам бериш зарур. Эслатиб ўтамиз, мазкур таклифлар лойиҳа бўлиб, улар ўзгариши мумкин.



