Сўнгги янгиликлар
Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда
Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди
Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…
Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди
Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов
Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди
Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди
Президент Жиззахдаги «BMB Holding» агрологистика мажмуасини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев “BMB Holding” компаниясининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги агрологистика мажмуасини бориб кўрди.
Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги экспортининг салоҳияти юқори. Бунда маҳсулотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган агрологистика марказлари жуда муҳим.
“BMB Holding” компаниясининг ўтган йил декабрда ишга тушган мажмуаси ҳам шулардан бири. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 57 миллион доллардан зиёд.
Мажмуада йилига 10 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ҳамда 8 минг тоннани бирламчи қайта ишлаш имкони мавжуд. 180 киши доимий иш билан таъминлаган.
Давлат раҳбари корхонадаги иш жараёнини ва экспортга тайёр маҳсулотларни кўздан кечирди. Логистика марказига мева-сабзавот маҳсулотлари Жиззах вилояти ва қўшни ҳудудлардан олиб келинади.
Ўтган йили “BMB Holding” тизимидаги агрокластер томонидан 1 минг 200 дан ортиқ фермердан шартнома асосида 16 турдаги 52 минг тоннадан ортиқ ҳосил олинди. Жорий йилда Сайхунобод тажрибаси асосида 2 минг 485 нафар аҳоли томорқалари билан кооперация асосида шартнома қилинади.
Шунингдек, 4 мингга яқин фермер хўжалигининг 14 минг 500 гектар майдонида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади. Бунинг натижасида кластер негизида қўшимча 32 мингтадан ортиқ мавсумий иш ўринлари яратилади.
Мажмуада фитосанитар ва санитар-эпидемиологик сертификатлаш лабораторияси, божхона ҳамда банк филиаллари, ҳостел ташкил этилган. Лаборатория Россия, Хитой, АҚШ ва Германия давлатларидан келтирилган 34 та энг замонавий ускуна билан жиҳозланган.
Карантин ходимлари шу ернинг ўзида маҳсулотларни кўрикдан ўтказади. Муҳими, улар томонидан расмийлаштирилган фитосанитар сертификат 119 та давлат томонидан тан олинади. Бу каби имкониятларнинг мавжудлиги корхонанинг экспорт салоҳияти ва географиясини оширмоқда.
Бугунгача Қозоғистон, Покистон, Россия Федерацияси ва Хитойга қарийб 43 миллион долларлик маҳсулот юборилди. Жорий йил якуни бўйича экспорт ҳажмини 58 миллион долларга чиқариш режа қилинган.
Президент бундай агрологистика марказларини бошқа ҳудудларда ҳам кўпроқ ташкил этиб, уларга муайян далаларни ва маҳаллаларни бириктириш зарурлигини таъкидлади. Бу тадбиркор учун етарли маҳсулот, аҳоли учун кафолатли харид имкониятини беради.
Маълумот ўрнида таъкидлаш лозим, 2017 йилда ташкил топган компания таркибида бугун 4 та қўшма ва 26 та шўъба корхона мавжуд. Иқтисодиётнинг турли жабҳаларида қарийб 1 миллиард 500 миллион долларлик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон ва Италия ўртасидаги BMB Opera Zafferano қўшма корхонаси томонидан 400 гектарлик заъфарон плантацияси яратилди.
Етиштирилган маҳсулотлар USDA ORGANIC сертификатига эга бўлиб, Италия, Австрия, Голландия, Франция, Жанубий Корея, Саудия Арабистони каби давлатларга экспорт қилинмоқда. АҚШ бозорига кириш учун ҳам FDA рухсатномаси берилган.
Келгуси уч йилда бу лойиҳанинг қиймати 80 миллион еврога етказилиб, заъфарон етиштириш ҳажми 1,8 тоннадан 20 тоннага оширилади. Давлат раҳбари бу режаларни маъқуллаб, заъфарон майдонлари ва экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.



