Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Виктор Орбан Брюсселни босиб олишга чақирди
Венгрия бош вазири Виктор Орбан ўз мамлакати суверенитетини ҳимоя қилиш учун Брюсселни босиб олишга чақирди.
«Агар биз Венгриянинг эркинлиги ва суверенитетини сақлаб қолмоқчи бўлсак, Брюсселни босиб олишдан бошқа иложимиз йўқ», - деди Орбан 1848 йилги Венгрия инқилобининг йиллигига бағишланган маросимда.
Ҳукумат раҳбари Венгрия халқининг ўз эркинлиги ва суверенитетига бўлган муҳаббатини алоҳида таъкидлади.
«Венгрия мустаҳкам давлат ва Европа Иттифоқидаги ўзгаришларнинг ташаббускори бўлади», - деди Виктор Орбан.
Венгрия бош вазирига кўра, Будапешт тинчликни истайди, аммо Брюсселда аксинча, урушни ёқлаб, муаммолар келтириб чиқаради, молиявий шантаж билан шуғулланади.
«Словаклар, голландлар кўтарилмоқда, чехлар ва италияликлар уйғонмоқда, америкаликлар ҳам иш ташлашмоқда. Бу йил бурилиш нуқтаси бўлади. Йил бошида ёлғиз эдик, йил охирига келиб дунёда кўпчилик бўламиз», — дея қўшимча қилди сиёсатчи.