Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Россия Осиёга нефть етказишни давом эттирмоқда
Россия Сахалин минтақасидаги лойиҳалардан «Осиё давлатларидан бирига» нефть етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда Россия банки ҳисоботига таяниб, «Коммерсант» хабар берган.
Регулятор материалларида мамлакат номи кўрсатилмаган, фақат икки ойдан кейин етказиб бериш қайта тиклангани айтилган. Ўтган йилнинг декабрь ойида агентлик «Сахалин-1» лойиҳасидан 5 миллион баррелга яқин Россиянинг «Sokol» нефти Ҳиндистонга йўлда тўхтаб қолганини, эҳтимол санкциялар туфайли тўхтаганини ёзган эди. Аммо етказиб беришнинг тўхтатилишига нефть нархи ёки тўлов валютаси бўйича келишмовчиликлар сабаб бўлган бўлиши мумкин.
«Коммерсант»нинг ёзишича, январь ойи охирида денгизда ишламай қолган «Sokol» нефти бор баъзи танкерлар Ҳиндистон қирғоқлари томон ҳаракатлана бошлаган. Бироқ, етказиб бериш муаммолари туфайли Хитой Сахалин-1 лойиҳасидан нефть олишни бошлаган.