Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Даврон Ҳидоятов Чирчиқ ҳокими лавозимини тарк этди
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши кутилмоқда.
Шу муносабат билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Ҳидоятновнинг келгуси фаолиятига омад тилаган. Шунингдек, Даврон Ҳидоятовга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи топширилган.

Маълумот учун, Даврон Ҳидоятов 2014−2017 йилларда Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни кучайтириш давлат қўмитаси раиси, 2017−2018 йилларда Чилонзор тумани ҳокими, 2018−2021 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2020 йил январ ойи охирида Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланганди, 2021 йил ноябрида эса президент уни лавозимдан озод этган ва у Чирчиқ шаҳри ҳокимлигига туширилганди.