Qidirish

04:34 / 2024-03-10 1426 0 Мақолалар

“Gazli Gas Storage” “Озодлик” суриштирувига раддия берди

“Gazli Gas Storage” МЧЖ “Озодлик” радиоси эълон қилган журналистик суриштирув бўйича муносабат билдирди. Суриштирувда компаниянинг янги тахминий эгалари ва мавҳум иштирокчилари ҳақида сўз борган. Компания буларни асоссиз ва туҳмат маъносидаги чиқишларга қиёслаб, вазиятни аниқлаштириш мақсадида қуйидагиларни маълум қилди.

world-news

2023 йил октябрь ойида корпоратив реструктуризация натижасида ташкилотнинг илгари Россиянинг “Форус” АЖ га тегишли бўлган улуши Гонконгда рўйхатдан ўтган Daxon Holdings Limited компаниясига ўтган, бироқ Бахтиёр Фозилов реструктуризациядан олдин ҳам, кейин ҳам асосий бенефициар ҳисобланган.

Таъкидланишича, “Gazli Gas Storage” МЧЖ санкциялар остида бўлган шахсларга ҳеч қачон тегишли бўлмаган. Гонконгга релокация бўлиш тўғрисидаги қарор Хитой компаниялари билан катта ҳажмдаги бизнес алоқалари ўрнатилгани туфайли қабул қилинган.

Қайд этилишича, Гонконгда қонуний рўйхатдан ўтиш ҳисоб-китобларни ва қўшимча молиялаштиришни жалб қилишни, бизнесни янада ривожлантириш учун ускуналар сотиб олишни осонлаштиради. Бундан ташқари, қайта ташкил этиш бошқарув шаклини соддалаштиради ва уни халқаро инвесторлар ва контрагентлар учун янада шаффоф ва мақбул қилади.

“Gazli Gas Storage” МЧЖ Ўзбекистондаги газ омборининг оператори ҳисобланади. Уни кенгайтириш дастури мамлакатнинг энергия хавфсизлигини сезиларли даражада оширади. Компания фаолияти газни сақлаш ҳажмини 3 миллиарддан 10 миллиард метр кубгача, яъни уч баравар оширишга қаратилган.

Хорижий инвесторларнинг 310 миллион доллар миқдоридаги сармоялари ўз натижасини берган: яъни, газ омборининг қуввати 50 фоизга ошиб, 4,5 миллиард метр кубга етган. Биринчи уч йилда нефть қазиб олиш асосий режадан 25-30% га ошиши натижасида 47 000 тонна нефть қазиб олиниб, газ қазиб олиш 550 миллион метр кубга етган. Бу эса Ўзбекистон ички бозорининг ривожланишига ёрдам беради.

Лойиҳа иш билан таъминлаш имкониятларини ҳам кенгайтирди: бугунги кунга қадар 200 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилган ва яна 100 та иш ўрни яратиш режалаштирилган.

“Gazli Gas Storage” МЧЖ ҚКнинг асосий вазифаси бўлиб “Газли” конининг газ горизонтлари ва нефть қатламларини қўшимча қидириш ва қўшимча ишлаб чиқиш билан комплекс равишда кон мажмуасидаги ер ости газ омбори газ сақлаш ҳажмларини ошириш ҳисобланади.

Компания бошқарувида:

Жабриев Отабек Акбаралиевич — Бош директор,

Сайдазимов Махаматходжа Хабибуллаевич — Бош директори биринчи уринбосари — Бош муҳандис,

Братукҳина Ирина Анатолевна- Бош директорнинг молиявий масалалар бўйича ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда.

Маълумот учун, “Gazli Gas Storage” МЧЖ замонавий халқаро талабларга ва стандартларга жавоб берувчи илғор тажрибаларни ва энг янги ишланмалар асосида иш олиб боради.

“Бухоро-Урал”, “Ўрта Осиё-Марказ” ва “Газли-Чимкент” каби магистраль газ қувурлари чорраҳасида жойлашган “Газли” ер остида газ сақлаш омбори Ўзбекистон Республикаси газ транспорти тизимининг юраги бўлиб, Ўзбекистондан газни Уралга Россиянинг Европа қисмига, Қозоғистоннинг жанубига ва Хитойга экспорт қилиш имкониятига эга.

МЧЖ нефть ва газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва транспортировка қилиш, энергия ва иссиқликни ишлаб чиқариш соҳасида маҳсулотларни, ечимларни, тизимларни ва технологияларни етказиб бериш бўйича жаҳон пешқадами – Siemens Energy компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 41 МВт қувватга эга бўлган газ ҳайдаш агрегатлари каби табиий газни тайёрлаш ва ташиш жараёнларида илғор технологияларни қўллайди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш