Qidirish

06:41 / 2024-02-28 2189 0 Сиёсат

Тошкентда «Янги авлод» саноат зонаси ташкил этилади

world-news

Президент Шавкат Мирзиёевга 27 февраль куни Тошкент шаҳрида саноат ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳамда инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ахборот берилди.

Йиғилишда бу борадаги ишларни пойтахтда ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларининг инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни соддалаштириш мақсадида Тошкент шаҳрида акциядорлик жамияти шаклидаТошкент инвест компанияситашкил этилган.

Компания бўш ер участкалари негизида инвестиция лойиҳалари ва давлат-хусусий шериклик, шу жумладан реновация лойиҳаларини амалга ошириш билан шуғулланади.

Шу муносабат билан давлат-хусусий шериклик шартларида лойиҳаларни амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби, пойтахтда реновация лойиҳаларини амалга ошириш тартиби, “ҳаётий давр шартномасиасосида ҳамкорлик қилиш тартиби тасдиқланмоқда

Тақдимотда Янгиҳаёт туманининг саноат салоҳиятини ошириш ва юқори технологияларга асосланган ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилиши режалаштирилганЯнги авлодмахсус саноат зонаси тўғрисида ахборот берилди.

664,5 гектар майдонни эгаллайдиган саноат зонаси ҳудудида яқин йилларда 1,5 млрд доллар миқдорида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини ўзлаштириш, 2,5 мингта янги иш ўринларини яратиш, йилига 1 триллион сўмдан ортиқ саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва 5 миллион доллар миқдорида экспорт амалга ошириш режалаштирилмоқда. Пойтахтда туризм хизматлари ва инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.

Шу мақсадда Тошкентнинг Миробод, Олмазор, Чилонзор, Учтепа, Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яккасарой ва Яшнобод туманларида тегишли чора-тадбирлар дастурини амалга ошириш режалаштирилган.

Дастурда “Гастрономик туризм” ва “ҳунармандлар” кўчаларини ташкил этиш, замонавий савдо-сервис объектлари ва меҳмонхоналар қуриш, каналлар бўйида яшил ва дам олиш ҳудудларини барпо этиш кўзда тутилган.

Бу борадаги ишларни маҳалла даражасида ташкил этиш, бунда маҳаллаларнинг ўсиш нуқталарини аниқлаб, муайян фаолият турига ихтисослаштириш ва ҳудудларни кўкаламзорлаштириш бўйичаАндижон тажрибасидан кенг фойдаланиш зарурлиги қайд этилди.

Давлат раҳбари тақдим этилган ҳужжат лойиҳалари ва таклифларни маъқуллаб, уларнинг ижросини сифатли ва самарали ташкил этиш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш