Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Ўзбекистон ва Қозоғистон Устюрт платосининг ҳайвонот дунёсини асраб-авайлаш борасида ҳамкорлик қилади

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган CMC COP 14 ялпи мажлиси доирасида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов ва Қозоғистон Республикаси экология ва табиат ресурслари вазири ўринбосари Нуркен Шарбиев ўртасида меморандум имзоланди.
Меморандум доирасида Устюрт платосида ёввойи ҳайвонларнинг трансчегаравий популяциялари ва уларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлашни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ тузилади ва чора-тадбирларнинг «Йўл харитаси» ишлаб чиқилади. Ҳужжат қуйидагиларни таъминлайди:
— кўчиб юрувчи турларнинг мувофиқлаштирилган мониторинги, тадқиқи ва инвентаризацияси;
— ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини муҳофаза қилиш ва биохилма-хилликни сақлаш;
— трансчегаравий муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ва миграция коридорларини яратиш;
— ҳайвонот дунёси ресурсларидан барқарор фойдаланиш ва экотуризмни ривожлантириш имкониятларини ўрганиш;
— мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш;
— кўчиб юрувчи турларни сақлаш соҳасида замонавий ва инновацион технологияларни танлаш ва қўллаш бўйича маслаҳатлашувлар;
— кўчиб юрувчи ҳайвонларни ноқонуний ва/ёки асоссиз тутишга, шу жумладан, браконьерлик ва ёввойи ҳайвонлар ҳамда уларнинг ҳосилалари контрабандасига қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва кучайтириш;
— қўшма илмий-амалий семинарлар ва конференциялар ўтказиш;
— қўшма илмий ва илмий-оммабоп нашрларни тайёрлаш ва чиқариш;
— яшаш муҳитининг парчаланиши ва деградациясининг олдини олиш чоралари;
— «Йўл харитаси»нинг тегишли чора-тадбирларини амалга ошириш учун инвестициялар ва маблағларни жалб қилиш.
Таъкидлаш жоизки, келишув 2023 йилда Бутунжаҳон табиий мероси объектлари рўйхатига киритилган «Турон мўътадил чўллари» трансмиллий Бутунжаҳон табиий мероси объектини сақлаш бўйича Марказий Осиё давлатларининг мажбуриятларини бажариш мақсадида имзоланган.



