Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Байден Нетаняху билан алоқани узмоқчи
АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхудан тобора узоқлашмоқда, деб ёзмоқда The Washington Post нашри.
Нашрнинг маълум қилишича, Байденнинг ўзи узоқ вақт давомида Исроил тарафдори бўлган ва Нетянахуни 40 йилдан ортиқ билиши боис, Ғазо секторига бўлган ҳужумни ҳеч қачон қораламаган ва бундай масалаларни омма олдида муҳокама қилмаган.
Бироқ Исроил расмийлари Байден маъмуриятининг амалдорларини мунтазам равишда омма олдида камситиб, доимий равишда АҚШ талабларини бажаришдан бош тортиб келган.
Масалан, АҚШ Давлат департаменти раҳбари Энтони Блинкен гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб боришга уринаётган бир пайтда, бир ҳафта олдин Нетаняху буни қилиш ниятида эмаслигини айтиб, уни очиқчасига қоралаган эди.
Шунингдек, у Исроил армияси Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига киришини айтди, лекин америкалик расмийлар бунга қарши чиқди ва у ерда ҳозир деярли бир ярим миллион фаластинлик қочқинлар борлигини эслатди.
Бундан ташқари, Исроил бош вазири тўлиқ ғалаба қўлга киритилмагунча жангларни тўхтатмаслигини айтди, гарчи америкаликлар минтақада ҲАМАС гуруҳини бутунлай йўқ қилишнинг иложи йўқлигига ишончи ортиб бораётган бўлса ҳам.
Шу билан бирга, таҳлилчилар Нетаняху ўзининг сиёсий омон қолиши ҳақида қайғураётганини ва ҳеч қандай оммавий баёнотлар унга таъсир қилмаслигини таъкидламоқда.
Шу муносабат билан Байден Исроилни Ғазо секторидаги ҳаракатларини қўллаб-қувватлашни ва Нетянаху билан кўп йиллик дўстона муносабатни маълум бир муддатга тўхтатишга қарор қилди.