Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Нидерландиянинг собиқ бош вазири ва унинг рафиқаси ўз хоҳишига кўра ўлдирилди
Голландиянинг собиқ бош вазири Дрис ван Агт ва унинг рафиқаси Евгения қўл ушлашган ҳолда ўз ихтиёри билан ўлдирилди, деб хабар бермоқда The Guardian нашри.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 11 февраль куни 93 ёшли эр-хотин 70 йиллик турмушдан кейин мамлакатда бир неча йил аввал пайдо бўлган анъанага ҳурмат бажо келтирган ҳолда «эр-хотинлик эвтаназияси»га амалга оширишга қарор қилишган.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Нидерландияда яқин қариндошлар, асосан эр-хотинлар бир вақтнинг ўзида ўлишни танламоқда ва бу анъана мамлакат бўйлаб трендга айланмоқда.
2023 йилда 30 га яқин эр-хотин «эр-хотинлик эвтаназияси»дан фойдаланиб, қўл ушлаган ҳолда оламдан ўтди, худди собиқ бош вазир ва унинг рафиқаси каби.
Эслатиб ўтамиз, Дрис ван Агт 1977 йилдан 1982 йилгача Бош вазир лавозимида ишлаган. Бундан ташқари, у биринчи бўлиб Христиан Демократик Аппеал партиясини бошқарган.