Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Пул бахт олиб келмайди. Олимлар юқори даромадсиз ҳам бахтли бўлиш мумкинлигини исботлашди
Изоляция қилинган қабилалар вакиллари ривожланган мамлакатлар аҳолисидан кўра бахтлироқ яшашлари исботланди.
Испаниянинг Барселона автоном университети олимлари моддий бойликдан қатъий назар бахтли ҳаёт кечириш мумкинлигини исботлашди. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) журналида чоп этилди.
Бутун дунёда иқтисодий ўсиш кам даромадли мамлакатларда одамлар фаровонлигини оширишнинг энг ишончли йўлидир, деган фикр кенг тарқалган.
Дарҳақиқат, яқинда ўтказилган глобал тадқиқотлар ушбу стратегияни қўллаб-қувватлаб, юқори даромадли мамлакатлардаги одамлар кам даромадли мамлакатлардаги одамларга қараганда ўз ҳаётларидан кўпроқ қониқишларини кўрсатмоқда.
Бироқ, янги тадқиқотга кўра, фаровонликнинг асосий омиллари бўйича сўровда дунёнинг 19 туб аҳолисининг 2966 нафар вакили иштирок этди. Улар ўз даромадлари ҳақида маълумот бериб, ҳаётдан қониқишларини 10 балли тизимда баҳоладилар.
Натижалар шуни кўрсатдики, изоляция қилинган қабилалар вакиллари ривожланган мамлакатлар аҳолисидан кўра бахтлироқ яшашлари исботланди.
Шуниси эътиборга лойиқки, респондентларнинг аксарияти умуман даромад манбаига эга эмас ва ҳаёт учун зарур бўлган минимал маблағ билан қаноатланади.
Бундан ташқари, сўровда қатнашган бир неча миллат вакилларининг ҳаётдан қониқиш даражаси ўртача саккиз баллдан ошди. Ушбу натижалар пул бахтда эмаслигини тасдиқлайди.