Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 1

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 92

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 184

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 212

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 190

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 316

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 289

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 264

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

14:34 / 2024-02-05 1552 0 Сиёсат

Сеул Саудия Арабистонига қурол-яроғ етказиб беради. Ар-Риёд Ғарб билан алоқани бутунлай узмоқчи

world-news

Кеча, 4 февраль куни Жанубий Корея ва Саудия Арабистони мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Бу ҳақда  Reuters нашри DAPA’га таяниб хабар бермоқда.

Келишувга кўра, томонлар мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни давом эттириш учун қурол тизимларини тадқиқ қилиш, ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш бўйича ишчи гуруҳ тузиш учун қўшма қўмита тузади.

Ушбу келишувда Ар-Риёдга Бутунжаҳон мудофаа кўргазмаси учун ташриф буюрган мудофаа вазири Шин Вон-сик ва унинг саудиялик ҳамкасби Холид бин Салмон Ол Сауд иштирок этган.

«Мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик учун асос яратилди, бу келажакка йўналтирилган стратегик шерикликни ифодалайди», — деди Жанубий Корея Мудофаа вазири.

Корея Савдо-саноат палатаси маълумотларига кўра, 2013 йилдан 2022 йилгача Яқин Шарққа қурол экспорти қарийб ўн баравар кўпайган.

Сўнгги йилларда Жанубий Кореянинг Hanwha, Poongasan ва LIG Nex 1 компаниялари Саудия Арабистони билан кўплаб ракета тизимлари, ўқ-дорилар ва электро-оптик тизимлар учун умумий қиймати қарийб 989 миллион долларлик шартномалар тузди.

Халқаро Стратегик Тадқиқотлар Институти (IICC) ҳисоботида айтилишича, араб давлатлари  Ғарб давлатларидан қурол-яроғ сотиб олишни бутунлай тўхтатиш учун, Сеул билан ҳамкорлик қилишга интилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш