Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ хитойлик шериклар билан қўшма корхона ташкил этиш ҳамда халқаро таълим муассасасини таъсис этиш тўғрисида келишиб олди
Ҳозирги кунда электр энергетикасини қайта қуришнинг устивор йўналишларидан бири қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш ҳисобланади. Ўзбекистон бу соҳада катта салоҳиятга эга, сўнгги йилларда қайта тикланувчи энергия манбалари қувватларини ривожлантиришда салмоқли қадам ташланди.
Қисқа муддат ичида Ўзбекистон бу соҳада эътиборга лойиқ натижаларга эришди ҳамда 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия манбаларининг умумий генерация қувватларидаги улушини 25 фоизгача етказиш бўйича бемалол бажариш имконияти мавжуд бўлган улкан режаларга эга (бошқа мамлакатлар бунга ўнлаб йиллар мобайнида эришганлар).
Мазкур улкан лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун лойиҳаларни амалга ошириш бўйича халқаро ёндошувларга эга бўлган инжиниринг ташкилотлари, лойиҳа институтларига, шунингдек электр энергетикаси ҳамда янги технологиялар бўйича халқаро даражадаги малакали кадрлар тайёрлашга эҳтиёж сезилмоқда.
Ушбу омилларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23-25 январь кунлари Хитой Халқ Республикасига муваффақиятли амалга оширган кенг миқёсдаги давлат ташрифи доирасида «Ўзэнергоинжиниринг» АЖ хитойлик шериклар билан қатор келишувларга эришди.
«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва EPPEI ўртасида қўшма корхона
«Ўзэнергоинжиниринг» АЖ ва Хитойнинг электр энергетикасида режалаштириш ва инжиниринг институти (EPPEI) режалаштириш, инжиниринг ва маслаҳатлашувлар соҳасида биргаликда қўшма корхона ташкил этиш тўғрисида келишиб олдилар. Корхона фаолиятининг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:
· Замонавий шароитларни, шу жумладан қайта тикланувчи энергия манбаларини интеграция қилишни инобатга олган ҳолда мамлакат электр энергетикасини ривожлантириш бўйича қисқа ва узоқ муддатли режаларни ишлаб чиқиш. Ўзбекистон электр энергетикасини ривожлантиришнинг самарали ва асосланган режаларини ишлаб чиқиш учун Plexos, DigSILENT хисоблаш тизимлари ва бошқа шу каби замонавий, халқаро тан олинган услублар ва амалиётлардан фойдаланилади.
· Халқаро ёндошувлар ва стандартларни қўллаган ҳолда лойиҳаолди, техник ва иқтисодий инжиниринг ўрганишлари, лойиҳалар концепцияларини ишлаб чиқиш, базавий ва якуний лойиҳалаштириш, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, адаптациялаш ва бошқалар.
· Электр энергетикаси соҳаси, шу жумладан, лойиҳалаш, қурилиш ва фойдаланиш бўйича техник маслаҳатлар бериш, лойиҳаларни бошқариш бўйича маслаҳатлар бериш, электр энергетикаси соҳасида янги технологияларни қўллаш масалалари бўйича муҳандислик маслаҳатлари бериш.
· Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шу жумладан электр энергетикаси соҳаси бўйича кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда мутахассислар малакасини ошириш бўйича семинарлар, тренинглар ва бошқа тадбирларни ўтказиш.
Халқаро таълим муассасаси
"Ўзэнергоинжиниринг" АЖ ҳамда Energy China International дастлабки инвестиция қиймати 30 млн. АҚШ долларига тенг бўлган Ўзбекистон электр энергетикаси ва янги технологиялар соҳасида халқаро таълим муассасасини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар.
Ушбу таълим муассасаси электр энергетикасининг мураккаб вазифаларини еча олиш ва Ўзбекистон электр энергетикасига янги технологияларни жорий қилиш қобилиятига эга бўлган халқаро даражадаги мутахассисларни тайёрлайди. Бунинг учун таълим муассасасига халқаро миқёсдаги профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш, таълим муассасасини замонавий, зарур техникалар билан жиҳозлаш, шунингдек халқаро аккредитация олиш режалаштирилмоқда.
Компаниялар тўғрисида
"Ўзэнергоинжиниринг" АЖ электр энергетикаси соҳасида муҳандислик тадқиқотлари, лойиҳалаштириш ва маслаҳатлашувларга ихтисослашган Ўзбекистондаги энг йирик лойиҳа институти ҳисобланади. Корхона яқинда хусусийлаштирилган, ҳозирги кунда самарадорлик ва ваколатларни ошириш бўйича қатор ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Ушбу ўзгаришлар "Ўзэнергоинжиниринг" акциядорлик жамиятини Марказий Осиёдаги етакчи инжиниринг корхонасига айлантиришга қаратилган. Хусусан, ушбу ўзгаришлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
· Корхонани бошқариш бўйича халқаро бошқарув тамойилларига асосланган самарали ташкилий тузилмани шакллантириш.
· Корхонани бошқариш ҳамда унинг операцион фаолиятига замонавий рақамли ахборот тизимларини жорий қилиш.
· Халқаро экспертиза ва тажрибага эга бўлган профессионал мутахассисларни жалб қилиш.
· Ходимларни янги ёндошувлар, янги технологиялар ва халқаро стандартлар бўйича ўқитиш.
Иккинчи томондан, "Ўзэнергоинжиниринг" акциядорлик жамиятининг хитойлик шериклари инжиниринг ва электр энергетикаси соҳасида Хитой ва жаҳон миқёсида йирик иштирокчилар ҳисобланади. Жумладан, EPPEI Хитой ва жаҳонда электр энергетикаси соҳасидаги етакчи институтлардан бири ҳисобланади.
Институт электр энергетикаси соҳасида 60 йиллик тажрибага ҳамда турли соҳалардаги, шу жумладан энерготизимлар ривожини режалаштириш, электр станцияларини лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек янги технологияларни тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқиш соҳасида кенг ваколатларга эга.
Energy China International жаҳондаги энг йирик энергетика компаниялардан бири бўлган China Energy Engineering Group Corporation Limited компаниясининг шўъба корхонаси ҳисобланади. Компания электр станцияларини қуриш ва эксплуатация қилиш, электр энергетикаси учун кадрларни тайёрлаш бўйича катта тажрибага эга.
Хулоса
Ўзбекистон электр энергетикаси соҳасини қайта қуриш бўйича улкан режаларни амалга оширишда EPPEI тажрибаси ва ваколати катта аҳамиятга эга. EPPEI иштирокида қўшма корхона ташкил қилиш Ўзбекистонга Хитойнинг электр энергетикаси соҳасидаги илғор тажрибаси ва технологияларига кенг йўл очади.
Бу мамлакатнинг электр энергетикасини ривожлантириш суръатларини жадаллаштиришга, унинг самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга, шу жумладан, мамлакат электр энергетикаси тизимига қайта тикланувчи энергия манбалари йирик қувватларини жорий қилинишига кўмаклашади. Қўшма корхона икки мамлакат етакчи институтлари тажрибаси ва ваколатларини бирлаштиради.
“Ўзэнергоинжиниринг" АЖ ва Energy China International ўртасидаги келишув Ўзбекистонда кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришдаги муҳим қадам бўлади. У замонавий меҳнат бозори талабларига жавоб берадиган юқори малакали мутахассисларни тайёрлайдиган, Ўзбекистон электр энергетикаси ривожига ҳисса қўша оладиган замонавий таълим муассасасини ташкил этишга кўмаклашади.