Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ўзбекистонликлар учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати узайтирилди
Ўзбекистон фуқаролари учун Қозоғистонда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддатини 5 кундан 30 кунгача узайтирилди.
2000 йил 7 июлдаги Фуқароларнинг ўзаро саёҳат қилиш шартлари тўғрисидаги икки мамлакат ҳукуматлараро битимига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги протокол бугун, 2024 йил 31 январда парламент томонидан ратификация қилинди.

«Баённома давлат раҳбарининг 2022 йил декабрь ойида Тошкентга ташрифи чоғида имзоланган. Ушбу ҳужжат икки давлат фуқаролари учун тенг асосда, вақтинча рўйхатдан ўтмасдан, 30 кунлик бўлиш ҳуқуқини белгилаб беради. Муддат тугагандан кейин улар вақтинчалик яшаш учун рухсатнома олишлари керак бўлади», — деди Қозоғистон Республикаси ички ишлар вазири Эржан Саденов.
Янги ҳужжат икки давлат фуқароларининг бир-бирининг ҳудудида бўлишлари учун қулай шарт-шароит яратади ҳамда икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқалар, бизнес ва маданий алмашинувларни янада ривожлантиришга таъсир кўрсатиши кутилмоқда.
«Аммо уларнинг қолиш муддати олти ой ичида 90 кундан ошмаслиги керак. Ҳозирда Қозоғистонда рўйхатдан ўтиш мажбурийдир, барча чет элликлар учун иммиграция карталари талаб қилинмайди. Карталар 2020 йилдан бошлаб талаб қилинмайди. Ушбу тузатиш бизнинг ташаббусимиз билан ишлаб чиқилган. Ўзбекистон томони протоколни 2023 йил апрелида ратификация қилган», — деди Ержан Саденов.