Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:14 / 2024-01-27 1164 0 Сиёсат

Франциялик фермерлар Парижни тўлиқ блокадага олмоқчи

world-news

Франциянинг «Jeunes Agriculteurs» фермерлар уюшмаси пойтахтга ҳар қандай маҳсулот етказиб берилишининг олдини олиш мақсадида Париж ва унинг чекка ҳудудларини тўлиқ блокадага олмоқчи, деди BFMTV телеканалида ташкилот вакили Максим Буизард.

«Биз усулларимизни ўзгартириб, Парижга бирорта ҳам юк машинаси ўтказмасликни режалаштирдик», - дейди у.

Буизарднинг сўзларига кўра, блокада душанба куни кечқурун бошланади ва фермерлар у ерда маҳсулот танқислиги юзага келиши учун шаҳарга олиб борувчи йўлларни тўсиб қўйишади.

«Бу аввалгидек 12 ёки 15 соатлик операция эмас, балки камида беш кун давом этадиган акция бўлади, бу эса Париж аҳолисига яшаш учун фермерлар кераклигини ва пойтахт ўзини ўзи таъминламаслигини тушунтиради», деди у.

Jeunes Agriculteurs вакилининг қўшимча қилишича, бундай миқёсдаги блокадага тайёргарлик кўриш вақт талаб этади, шунинг учун касаба уюшмаси ҳафта охири норозилик намойишларини тўхтатади.

У, шунингдек, бир кун аввал бош вазир Габриэл Аттал томонидан таклиф қилинган чора-тадбирларни етарли эмас ва фермерлар норозиликлари кўламига мос келмаслигини айтди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш