Сўнгги янгиликлар
Хитой урушдан кейин Украинани тиклашга ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди
Трамп Путин билан суҳбатдан мамнун
Европа иттифоқи февраль ойида рекорд даражада газ харид қилди
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи кескин ошиб кетди
Самарқандда ўқувчининг онаси ўқитувчини тарсакилади
Мактаб директорларининг ойлиги оширилади
Караҳантепе археологик майдонида ҳимоя томи қурилиши бошланди
Собиқ вазир ва "қудратли офис" менежери аппеляция судида
Сатторий яқинда озодликка чиқади, Тожимуратов эса тушкун кайфиятда — Ташанов
.jpg)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов жорий йилнинг 12 январь куни Навоийда Даулетмурат Тожимуратов, 13 январда эса Қаршида блогер Отабек Сатторий билан учрашди.
Ташановга кўра, икки маҳкумнинг ҳам соғлиғи билан боғлиқ ҳолатдан эътирози йўқ. Улар ўзларига нисбатан чиқарилган суд ҳукмларидан норози, келгусида ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари учун курашни давом эттиришмоқчи.
“Даулетмурат аввалига ўзини бироз асабий тутди. Декабрнинг 25 санасида уни жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузганликда айблашибди.
“Мен унга буни ҳуқуқий йўл билан бартараф қилинг, ахир сиз ҳуқуқ ҳимоячиси бўлгансиз, судга беринг”, дедим. Кўнди. Сўнг ўзига хат ва бандеролларнинг кечикиб келаётганидан, ўзининг хатлари ташқарига чиқиши қийин бўлаётганидан шикоят қилди” - дейди Ташанов.
Ташановга кўра, Тожимуратов ўзига нисбатан адвокатлари томонидан илгари сурилаётган қийноқ иддаоларини изоҳларкан, ўзининг дастлабки терговлар даврида сочининг мажбурий олиниши жараёнида ходимларга фаол қаршилик кўрсатгани, ўз навбатида ходимлар ҳам у билан зиддиятга бориб, жисмоний куч ишлатганини таъкидлаган. Бошқа конкрет қийноқ ҳолатлари бўйича гапирмаган.
“Даулетмурат колония раҳбарларини жуда яхши одамлар, улар билан муносабатларим жуда яхши”, деди. Лекин ҳамма нарса уларнинг қўлида эмас, мен жазони ижро этиш тизимини ўзгартириш бўйича кўп таклифлар беряпман, боиси қонунчиликда маҳкумлар билан узоқ муддатли учрашувлар қаттиқ тартибли колонияларда ҳам, умумий тартибдагисида ҳам, узоқ муддатга қамалган ва енгилроқ жазолиларга ҳам бир хил, деди.
Маҳкумларнинг ош-овқатини яхшилаш, бошқа шароитларни тузатиш бўйича кўп гапираман, деди. Нега менга ўқишга китоблар олиб келмадингиз?” деди у” - дейди Ташанов.
Унинг таъкидлашича, колонияда маҳкумларнинг яқинлари билан учрашувлар даврида назорат ҳаддан ташқари кучли, бу эса маҳкумлар ҳуқуқини камситишдек кўринади.
“Колония мамуриятини қонунлардан оғишмаслик, уларга қаттиқ риоя қилишга чақирдим. Илло, ҳамманинг кўнглини бир хилда топиш қийин, бу ерда ягона устиворлик фақат қонун-қоидаларга амал қилишга берилиши керак”, - деди жамият раҳбари.
Жамият фаолининг айтишича, Қаршидаги манзил колонияда блогер Отабек Сатторий билан учрашув жуда яхши ўтган.
“Отабек аввало ўзини қўллаб-қувватлаган барчага миннатдорчилик билдирди. Колония бошлиғининг таъкидича, апрель охири, майнинг бошларида у озодликка чиқади. Тикув цехида ишламоқда.
Манзил колония бўлгани учун ҳамма маҳкумлар қатори белгиланган ҳуқуқларидан фойдаланиб келмоқда. Уйидагилар, қариндошлари келиб туришибди. Омбудсманчилар кунда шу ерда, озодлик учун фақат кун санаб яшамоқда.
“Қамоқдаги расмим интернетга чиқишини истамайман” деди, шу боисдан колония у билан расмимизни хизматда фойдаланиш учунгина олишди, менга беришмади”, - дейди Абдураҳмон Ташанов.
Сатторий, ўзига чиқарилган суд ҳукми бўйича қайта шикоят қилиш нияти йўқ. Тинчгина ахборот технологиялари соҳасида ишламоқчи.
Президенти Шавкат Мирзиёевни юксак салоҳиятли лидер, деб билади ва унга хизмат қилишдан ўзидан фахр туяди. Аксинча, Ташанов уни жазо муддати битгач, ўзини оқлашга уринишга чақирган.
“Хуллас, икки маҳкумда икки хил кайфият. Бири бироз асабий ва некбинлик ҳиссидан узоқ, иккинчиси аллақачон ҳаётий мақсадлари, келажаги ҳақида хулосага келиб бўлган...
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ЖИЭД маъмуриятига маҳкумлар билан шаффоф ва очиқ мулоқот ташкил қилиб бергани учун миннатдорчилик билдирамиз. Умид қиламизки, бундай учрашувлар давом эттирилади!”, - дейилади хабарда.



