Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Сенатор транспорт вазирига сўров юборди
Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарход Боқиев Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирига аҳолига транспорт хизматлари кўрсатиш бўйича ишлар ҳолати юзасидан сенатор сўрови юборди.
Сенатор сўровида қайд этилишича, аҳоли сонининг мунтазам ортиб бораётганлиги туфайли жамоат транспортига қўйилган талаб кучайган, бироқ баъзи жамоат транспортларида хизмат кўрсатиш сифати пастлигича қоляпти, хусусан, ҳудудларда жамоат транспорти воситалари сони етарли эмас ва белгиланган ҳаракат жадвалларига риоя этилмайди, бу эса муаммоларни янада кўпайтирмоқда.
Шунингдек, йўловчилар автобус бекатларида жамоат транспортини узоқ муддат кутиб қолиши ва кўзланган манзилларига ўз вақтида етиб бора олмаслиги уларнинг кундалик ишига таъсир қилаётгани, айниқса, кексалар, ногиронлиги бўлган фуқаролар, давлат хизматчиларининг жамоат транспортларида яратилган шароитлардан норозилиги, айрим ҳайдовчиларда муомала маданиятининг етарли эмаслиги ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя этмаётгани, бу эса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга ва мутасадди ташкилотларга мурожаатлар сонининг ортишига олиб келаётгани таъкидланган.
Сўровда айрим транспорт воситаларининг эскиргани ва техник ҳолатининг талабга жавоб бермаслиги ҳаракат пайтида бахтсиз ҳодисаларнинг рўй бериши эҳтимолини ошираётгани, шу билан бирга, атроф муҳитнинг ифлосланиши ортиб, тирбандликлар кун сайин долзарб муаммога айланаётгани келтириб ўтилган.
Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар учун автотранспорт воситаларига чиқиш учун махсус мосламаларни ўрнатиш ишларига етарли эътибор берилмаётгани, шаҳарлараро жамоат транспортидаги ҳамда бекатларни реконструкция қилиш каби масалаларда сақланиб қолаётган муаммолар кўрсатиб ўтилган.
Шулардан келиб чиқиб, аҳолининг юқори сифатли ва қулай йўловчи ташиш хизматларига бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, жамоат транспорти корхоналари фаолиятини молиялаштириш ишлари ҳамда соҳада рақамли технологияларни жорий этиш, йўналишсиз такси фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар, аҳолига жамоат транспорти хизматлари кўрсатиш, сифатини ошириш ва муаммоли масалаларни ҳал этиш борасида Транспорт вазирлиги томонидан кўрилаётган чоралар ҳақида маълумотлар сўралди.
Шунингдек, сенатор сўровида ҳудудлардаги жамоат транспортлари учун яратилган шароитлар, транспорт воситаларининг техник ҳолати белгиланган талабларга жавоб бериши, кунлик йўлкира ҳақи режа-топшириғини бекор қилиш, шаҳарлараро жамоат транспортлари қатновини яхшилаш, чипталар сотилиши ва соҳа шаффофлигида ўз ечимини кутаётган ва коррупциявий ҳолатларни бартараф этиш каби масалаларда амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот берилиши ҳамда соҳага доир қонунчиликни такомиллаштиришга оид тегишли таклифлар тақдим этиш сўралди.