Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Туркияда Интерпол қидирувида бўлган 42 киши қўлга олинди. Улар орасида ўзбеклар ҳам бор
Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари «Kafes-3»1 операцияси доирасида 12 давлатда Интерпол асосида қидирувда бўлган жами 42 нафар шахсни қўлга олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазири Али Ерлиқоя ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Операция Разведка ва хавфсизлик бош бошқармаси, Контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси ҳамда Туркия Ички ишлар вазирлигининг Интерпол-Европол департаменти ҳамкорлигида ўтказилган.
Гумонланувчилар Германия, Озарбойжон, Босния ва Герцеговина, Эрон, Швеция, Финляндия, Қозоғистон, Қирғизистон, Миср, Россия, Туркманистон ва Ўзбекистон сўровига кўра қидирувга берилган. Қўлга олинган ўзбекистонликларнинг сони ва исми-шарифи хабарда келтирилмаган.
Ерлиқоя қўлга олинганларнинг уюшган жиноий гуруҳга аъзолик, ноқонуний қурол савдоси, гиёҳванд моддалар савдоси, қасддан одам ўлдириш, ноқонуний миграция, молиявий фирибгарлик, талончилик ва ўғирлик, расмий ҳужжатларни қалбакилаштириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш каби жиноятлар билан боғлиқлигини айтди.
Маълумот ўрнида, 2024 йил бошидан буён «Kafes-31» операцияси доирасида Интерполнинг қизил хабарномаси» билан қидирувда бўлган 114 киши қўлга олинган.