Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қирғизистонда давлат тўнтаришининг олди олинди. Тўда бошлари қидирувга берилди
Қирғизистонда давлат тўнтаришини амалга оширишни режалаштирган И.Тошов ва Т.Куренованинг шериклари қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МҚҚ) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида И.Тошов ва Т.Куреновларнинг Қирғизистоннинг турли вилоятларидан келган ўнлаб тарафдорлари ва фаол шериклари аниқланиб, улар тегишли тартибда сўроқ қилиниб, ҳар томонлама кўрсатма берганлар.

Бундан ташқари, Талас вилоятидан фуқаро «К.А.К.» ушланган, унинг асосий вазифаси АҚШда турли шахслардан пул ўтказмаларини ташкил этиш бўлган.

Шунингдек, И.Тошовнинг яшаш жойларида ўтказилган тинтувлар натижасида катта миқдордаги маблағлар, қимматбаҳо бошқарув автомобиллари ва бошқа моддий бойликлар аниқланиб, мусодара қилинган.


«Ҳозирда барча ҳолатларни аниқлаш ва давлат тўнтаришини ташкиллаштиришда иштирок этган бошқа шахсларни қўлга олиш бўйича тергов-тезкор тадбирлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Республикаси Жиноят кодексининг 326-моддаси 1-қисми ва 245-моддасида назарда тутилган «Ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олиш», «Тижорат ёки тижорат ташкилоти ходимлари томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш» каби жиноятлар юзасидан иш очилган.