Сўнгги янгиликлар
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ички аудит хизмати ходимларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби белгиланди
Бугун ҳаво янада совиши кутилмоқда
Президент мудофаа саноати тизимини кўздан кечирди
Президент, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф давомида Президентга Мудофаа саноати агентлигининг ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ва келгуси режалар тўғрисида батафсил ахборот берилган.
Давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ қисқа муддатда Мудофаа вазирлигининг бир нечта техник бўлинмалари негизида кенг кўламли қурилиш ишлари бажарилди, мавжуд объектлар мукаммал таъмирланди ва реконструкция қилинди.
Кластер ҳудудига Мудофаа вазирлигининг техникани таъмирлаш заводи ва Марказий автомобиль техникасини сақлаш базаси кўчирилди. Янги кластер ҳудудида жойлашган корхоналар ўзаро интеграция қилиниб, уларнинг ягона таъмирлаш цехлари ташкил қилинди.
Мазкур корхоналарда қурол-яроғ ва ҳарбий техника, радиолокация қурилмалари, оптик ва электрон-оптик асбоблар, ўқотар ва артиллерия қуроллари модернизация қилинмоқда ҳамда металларга юқори аниқликда ишлов берилмоқда.
Давлат раҳбари ушбу қувватлар фаолияти билан танишиб, соҳага илғор технологияларни кенг жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш зарурлигини қайд этди, корхоналар фаолиятини янада такомиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берди.
Саноат тармоқларига, шу жумладан мудофаа саноатига “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш бўйича белгиланган вазифаларга мувофиқ ҳамда электр энергиясини иқтисод қилиш мақсадида кластер ҳудудида қуёш панеллари ўрнатилган.
Бу ишлаб чиқариш жараёнларининг электрга бўлган эҳтиёжининг катта қисмини муқобил манбалар ҳисобидан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг янги кластеридаги ишлаб чиқариш қувватлари томонидан таъмирланган ва модернизация қилинган ҳарбий техника ва қурол-яроғ намуналари намойиш этилди.
Ташриф чоғида Олий Бош Қўмондон янги турдаги ҳарбий маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича корхона фаолиятига старт берди. Маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлаш, муҳандис ва мутахассислар малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.
Якунда Президент мутасаддиларга мудофаа саноати корхоналарининг ишлаб чиқариш имкониятларини янада кенгайтириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.