Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Франция тарихида илк бор гей Бош вазир этиб тайинланди
Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакатнинг янги бош вазири номини эълон қилди. У 34 ёшли таълим вазири Габриэл Аттал бўлди. Франциянинг аввалги бош вазири Элизабет Борн душанба куни истеъфога чиқарилганди.
Францияда кўпчилик унинг тайинланишини қатор сиёсий мағлубиятлардан сўнг ва Марин Ле Пеннинг миллатчи партияси ғалаба қозониши мумкин бўлган майда Европа парламенти сайловлари олдидан президент Макрон жамоаси таркибидаги ўзгаришлар бошланиши деб баҳоламоқда.
Аттал Франция тарихидаги энг ёш бош вазир ва ошкорона ўзини гей эканлигини тан олган биринчи ҳукумат раҳбарига айланди. Жаноб Аттал очиқчасига гей эканлигини оммага эълон қилган, унинг «қайлиғи» Европа парламенти аъзоси Стефан Сежоурнет (38 ёш) ҳисобланади.
Габриэл Аттал — 1989 йил 16 мартда Франциянинг Кламар шаҳрида туғилган. Унинг отаси, адвокат Ив Аттал — тунислик яҳудий оиласида туғилган.
У пойтахтдаги Сиёсий фанлар институтида таҳсил олган. Шунингдек, у Париж II (Пантеон-Ассас) университетининг ҳуқуқшунослик даражасига эга.