Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Одамларни рози қилишга интилмаган ҳокимларнинг ишлашга ҳаққи йўқ» — Президент
2022 йил давомида доимий бандлар сони Китоб, Косон, Мирзаобод, Нарпай, Нишон, Фурқат туманларида камайгани, 100 минг гектар ернинг 4 минг гектарида экин экилмагани танқид қилинди.
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилишда яратилган имкониятларга қарамасдан, айрим ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш кўрсаткичлари яхши эмаслиги кўрсатиб ўтилди.
2022 йил давомида доимий бандлар сони Китоб, Косон, Мирзаобод, Нарпай, Нишон, Фурқат туманларида камайган. Тегишли вилоят ҳокимларига уч кун муддатда ушбу туман ҳокимларга нисбатан чора бўйича таклиф бериш топширилди.
Хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 232 мингта корхонада ишчилар сони бор-йўғи 1 нафарни ташкил қилади. Бу дегани, улар ҳалиям “яширин иқтисодиёт” шароитида ишлаб, “конверт”да ойлик тўлаб келмоқда.
Бундай ҳолат 47 та туманда энг юқори. Мисол учун, Нукус, Зарбдор, Миришкор, Музработ, Каттақўрғон туманларида – 80 фоиз, Жондор, Косон, Ургут, Пастдарғом, Учқўрғонда – 75 фоиз, Гулистон, Наманган, Қўшкўпир туманларида – 70 фоиз корхоналарда 1 та иш ўрни кўрсатилган.
Чакана савдо, йўловчи ва юк ташиш, қишлоқ хўжалиги хизматлари, меҳмонхона, ошхона, Ай-Ти, автомобиль таъмирлаш каби фаолиятлар бўйича ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизга туширилган.
Ушбу 47 та тумандаги корхоналарнинг ярмидан кўпи айнан шу фаолиятлар билан шуғулланади. Лекин, бу туманлардаги корхоналар адолатли солиқ тўлаш ва давлат билан ҳамкорликка ўта олмаяпти.
Шунингдек, 25 ёшгача бўлганларни ишга қабул қилганда, тадбиркорлар 6 ой давомида ижтимоий солиқдан озод қилинди.
“Бу имтиёзлар айнан туманларда тадбиркорликни ривожлантиришга туртки беришга қаратилган-ку! Лекин, ушбу туманларнинг ҳокими, биринчи ўринбосари ва солиқ раҳбари нима билан банд? Нима учун, 70-80 фоиз корхоналарида 1 нафардан ходим ишлаётгани билан бирор марта қизиқиб кўрмаган?”, - сўради давлат раҳбари.
Вилоят ҳокимларига масъул идоралар билан биргаликда бир ой муддатда бу 47 та туманда сўров ўтказиб, ҳар бирига алоҳида ёндашувларни ишлаб чиқиш топширилди. Йиғилишда аҳолига тарқатиш учун белгиланган 100 минг гектар ернинг 4 минг гектарида экин экилмагани кўрсатиб ўтилди.
Хусусан, Косонда – 1,2 минг гектар, Бекободда – 141 гектар, Нишонда – 123 гектар, Ғузорда – 116 гектар, Сариосиё, Элликқалъа ва Шуманайда – 90 гектардан ерларда экин экилмаган.
“Одамларимизни даромадли қилиш мақсадида бу ерларни озиқ-овқат экиш учун бўлиб бердик. Қачон бундай бўлган? Лекин, тайёр экин ерига эга топа олмаган туман ҳокими ўзи нима иш қилади?”, - деди Президент.
Тегишли ҳудудлар раҳбарларига ушбу 7 та туман ҳокимлари бўйича таклиф бериш топширилди. Ўтган даврда саноат ишлаб чиқариш ҳажми 15 та туманда пасайган. Хизматлар соҳасида ҳам 15 та туманда ўсиш суръатлари паст.
“Майли, булар саноатни қила олмасин, четдан инвестиция олиб келишни билмасин, лекин хизматларни ривожлантириб, одамларни рози қилишга интилмаган туман ҳокимларининг ишлашга ҳаққи йўқ”, - деди давлат раҳбари.
Бу туманлар ҳокимларининг 1-ўринбосарлари, иқтисодий идоралар раҳбарлари фаолиятига баҳо бериш топширилди. Келгуси йилда 2 миллион аҳолига даромад манбаини яратиб бериш, бунда меҳнат бозорига кириб келадиган 700 минг нафар ёшларни банд қилишга алоҳида ёндашувлар жорий қилиш, бугунги кунда мавсумий ва вақтинчалик ишлар билан банд бўлган 1,7 миллиондан ортиқ аҳолини йил давомида ишлашига шароит қилиб бериш, норасмий банд бўлган 3,8 миллион аҳолининг камида 50 фоизига қонуний фаолият юритиши учун имкониятлар яратиш каби вазифалар белгилаб берилди. Ўн кун муддатда аниқ ҳисоб-китоблар билан 2023 йил учун аҳоли бандлиги бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.